Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Самарқанд вилоятида “Энг намунали оила” кўрик танлови ўтказилди

Вилоятнинг барча ҳудудларида “Энг намунали оила” танловини ташкил этиш, 1-босқичини маҳаллаларда юқори савияда ўтказиш мақсадида вилоят хотин-қизлар қўмитасининг 07-119-сонли хати ижрога йўналтирилди.
Халкимизга хос энг улуғ қадрият - оилани улуғлаш, унинг жамият ҳаётидаги, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашдаги аҳамиятини эътироф этиш, мамлакатимизда оилаларни ҳар томонлама қуллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижаларини тарғиб қилиш, оилаларни мустаҳкамлашда кенг жамоатчиликнинг ўрнини ҳаётий мисоллар орқали кўрсатиб бериш, шунингдек, ибратли оилаларни рағбатлантириш мақсадида вилоят Хотин-кизлар қўмитаси, вилоят Касаба уюшмаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви, “Нуроний” жамғармаси, “Оила” илмий-амалий маркази ва “Соғлом авлод учун” ҳукуматга карашли бўлмаган халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида “ЭНГ НАМУНАЛИ ОИЛА” вилоят танловини ўтказиш туғрисида Қарорига асосан, вилоятдаги 1089 та маҳаллада 15 май-“Халқаро оила” куни муносабати билан, 14 та туман 2 та шаҳарда июнь ойининг 15 санасигага туман-шаҳар босқичлари, июль август ойларида эса вилоят босқичи ўтказилиши белгиланди.
Cамарқанд шаҳридаги Галаосиё маҳалласида “Энг намунали оила” деб топилган  Олтин тўй соҳиблари Рахматов Ахмад ота ва Муродова Фотима аялар  6 нафар фарзанд, 23 нафар невара ва 23 нафар эвараларга бош бўлиб, бугунги кунга қадар ёшларга ибрат бўлиб, халқ хизматида бўлган намунали оила эканлиги тадбирда эътироф этилди.
Тадбир сўнгида уларнинг ёшларга насиҳатлари тадбирнинг мантиқий якуни бўлди. Ёшлар билан бир қаторда Самарқанд шаҳрининг таниқли санъат ходимлари ҳам ўз чиқишлари билан тадбирни бойитиб, байрам қатнашчилари маънавий озуқа олишди.
15 май – Халқаро оила куни муносабати билан Самарқанд шаҳридаги Ҳ.Олимжон номли вилоят драма театрида ўтказилган байрам тадбирида “Энг намунали оила”лар соҳибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар танлов ғолибларини фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирладилар.
Самарқанд шаҳридаги “Наврўз” тантаналар мажмуасида энг намунали оилалар соҳиблари билан бир пиёла чой устида бўлиб ўтган байрам тадбири эса эл-юрт, жамият равнақига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган, комил фарзандлар тарбиялаб, халқ хизматига камарбаста қилган оила соҳибларининг ибратли суҳбатлари билан янада мазмунли бўлди.
Таъкидлаш жоиз, оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга келажак насллар қандай бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғидир. Фарзандларни ҳар томонлама баркамол, жисмонан ва маънан соғлом бўлиб ўсишига асосий шароитни айнан ана шу муҳит яратиб беради. Оиланинг ҳаёти бутун жамиятнинг ва ҳар бир шахснинг ҳаёти билан чамбарчас боғланган. Вилоятимизда Халқаро оила кунини кенг нишонлаш ҳам анъана тусига кирган. Байрам муносабати билан жорий йилнинг 15 майидан 25 май кунига қадар “Оила муқаддас даргоҳ” ўн кунлик декадаси эълон қилинди. Унга кўра барча маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда, таълим муассасалаларида турли маънавий ва маърифий тадбирлар, ибратли оилалар соҳиблари билан учрашувлар, кўрик-танловлар ва спорт мусобақаларини ташкил этилиши белгиланди.
Шу йилнинг 25 май кунигача вилоятнинг барча шаҳар-туманларида танловнинг биринчи босқичи ўтказилди ва
  • “Китобсевар оила” номинацияси;
  • “Спортчи оила” номинацияси;
  • “Ишбилармон оила” номинацияси;
  • “Меҳрибон қайнона” номинацияси;
“Аҳил оила” номинацияси ;
  • “Саҳоватли оила” номинацияси;
  • “Ибратли келин” номинацияси;
  • “Файзли оила” номинацияси; бўйича оилаларга эсдалик совғалари , 1 июн куни эса 8 та туман босқичи ўтказилиб, энг намунали оилалар ва ушбу номинациялар бўйича оилаларни рағбатлантириш белгиланди.
Самарқанд шаҳридаги Мир Саид Барака маҳалласида яшовчи “Китобсевар оила” номинацияси ғолиби Насимовлар оиласи томонидан “Китоб-тафаккурнинг толмас қаноти” номли учрашув ўтказилди ва тадбирда ёш оилаларнинг иштироки таъминланди. Тадбирда оилавий китобхонлик маънавиятли ва баркамол оилани шаклланишига кўмак бериши зарурлиги ҳақида гапирилди ва китобга ошно бўлишни оилада шакллантириш лозимлиги уқтирилди.
2017 йил 15 май куни соат 10.00 да Нуробод шахридаги 2-умумий ўрта таълим мактабида тумандаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёш оилалар ўртасида  спорт билан шуғулланишни тарғиб қилиш бунда  бошка оилаларнинг ҳам фаол иштирокига эришиш  мақсадида “Соғлом оила” шиори остида “Отам, онам ва мен” оилавий спорт мусобоқаси ўтказилди.
Ушбу мусобақада тумандаги Навруз маҳалласида яшовчи  Мавлановлар, Улус маҳалласида яшовчи Амиркуловлар, Нурдум маҳалласида яшовчи  Алладустовлар, Шуробод маҳалласида яшовчи  Хушмановлар, Амир Темур номли маҳалласида яшовчи  Исаевлар оилалари бешқадам бўлдилар.
Мусобақа ғолиблари туман хотин-қизлар қўмитаси, «Махалла»ҳайрий жамоат фонди, «Камолот» ёшлар ижтимоий харакати, «Ватанпарвар» ташкилоти ва хомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
2015 йил 12 май куни  Нуробод шаҳридаги  №18-сонли мусиқа  ва санъат мактабида “Халқаро оила куни” муносабати билан “Бахтли оила сирлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
____________________________________________________________________________________________________________________________________
Пайариқ туман ҳокими ўринбосари,
Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Ахтамова 
 
Туман Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлимининг Қўшма қарори оилаларни мустаҳкамлаш ва улардаги маьнавий муҳитни соғломлаштириш тўғрисида мамлакатимизда оилалар фаровонлигини таьминлаш, оила муоммоларини ўрганиш, унинг маьнавий ва иқтисодий асосларини мутаҳкамлаш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, мазкур муҳим масалага жамоатчиликнинг имкониятини сафарбар этиш масаласига алоҳида эьтибор қаратиб келинмоқда.
64 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги “Қайноналар Кенгаши” Жамоатчилик асосида тузилди. Ҳар бир маҳаллада “Қайноналар Кенгаши” раиси сайлаб олинди.
“Қайноналар кенгаши” жамоатчилик тузилмасининг мақсади – оилалар ва оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, оилаларда тинчлик ва тотувликни сақлаш, маьнавий соғлом ва юксак маданиятли муҳитни яратиш, турли низоларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, оилада ота-онанинг соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашдаги ўрни ва роли, қайнона-келин ўртасидаги муносабатларнинг ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибатга асосланишига эришиш, оила мустаҳкамлиги ва оиладаги маьнавий муҳит барқарорлигига жамоатчилик эьтиборини кучайтириш, оилавий ажримларнинг олдини олишда фуқаролар йиғинларига кўмаклашиш мақсадида аҳоли, айниқса, ёш оилалар, нотинч оилалар ўртасида “муқаддас оила” ғояси (“бахтли оила”, “мустаҳкам оила”, “фаровон оила”, “намунали оила” тушунчалари)нинг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш мақсадида тушунчалар берилди.
             Туман хотин-қизлар ҳамда “Қайноналар кенгаши” билан ҳамкорликда 20 апрел куни А.Навоий маҳалласида, 21 апрел куни Мустақиллик маҳалласида, 27 апрел куни Фидокор маҳалласида, 28 апрел куни Гулистон маҳалласида, 6 май куни Фаровон маҳалласида, 11 май куни Уймовут маҳалласида, 15 май куни Кўктепа маҳалласида, 18 май куни Қумчуқ маҳалласида, 20 май куни Бурқут маҳалласида оила аьзоларининг маьнавий юксалиши ва жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, худуддаги оналар, қайноналар, мустақил ҳаёт бўсағасида турган қизлар ўртасида “Қайноналик илми ва саньати”, “келинлик илми” тўғрисида давра суҳбатлари ўтказилди. 
Бунинг оқибатида қайнона-келин, қайнона-куёв ва оиланинг бошқа аьзолари ўртасида юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш бўйича ҳар бир тараф билан якка суҳбатлар олиб борилиб, муаммоларнинг туб моҳиятини аниқлаб,        20 тага яқин оилаларни муросага келтирилди.
 
Пастдарғом туманидаги Истиқбол МФЙнинг “Қайноналар  жамоатчилик кенгаши” раиси Гулнор Пўлатованинг олиб борган ишлари юзасидан 
Маҳаллада энг намунали оилалар сони 200 дан ортиқни ташкил этади. Тумандаги 106 та маҳала фуқаролар йиғинларида 2017 йил апрел ойидан қайноналар жамоатчилик кенгаши ташкил этилгандан буён  ҳар бир маҳаллада, ҳар икки ҳафтада бир маротаба “Қайноналар илми”, “Келинлар илми” тўғрисида учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда. Жумладан Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинида Қайноналар  жамоатчилик кенгашига 9 кишидан иборат аъзолар жалб этилди. Қайнонаналр жамоатчилик кенгаши аъзолари билан 4 нафар нотинч оилалар билан алоҳида суҳбат ўтказилди. 5 нафар Масалан: Расулова Муниса, Эсанова Моҳигул Эргашева Интизор, Сахадиллаева Гулмира, Сориева Комилалар оилалари қайноналар жамоатчилик кенгаши томонидан яраштиришга эришилди. 
    Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғини, қайноналар жамоатчилик  кенгаши раиси Г.Пўлатова билан ҳамкорликда Истиқбол МФЙ 19-май куни “Энг намунали оила” кўрик танловида 7 нафар намунали оилалар иштирок этиб, ушбу ўтказилган танловда Мирзаев Юнус ва Маматова Гулбаҳорлар оиласи  туман босқичига йўлланмани қўлга киритди.  Мирзаева Юнус оиласида Мирзаев Ахрор 1944 йилда туғилган. Онаси Мирзаева Бувинисо 1950 йил, Турмуш ўртоғи 1974 йилда туғилган уй бекаси, ўғли Ахроров Шахзод 1996 йилда туғилган бўлиб, бугунги кунда туман Давлат солиқ инспекцияси инспектори, қизи Ахророва Феруза 1994 йилда туғилган Самарқанд давлат университетининг 1 босқич талабаси, 15-сотих томорқаси бўлиб 2сотих иссиқхона, 2 сотих  сабзавот эканлари мавжуд.
 Мактаб оила маҳалла ҳамкорлигида қайноналар жамоатчилик кенгаши раҳбарлигида “Қайнонам онам менинг, келиним болам менинг“ мавзусида маҳаллада давра сухбати ўтказилиб, бунда 79 нафар қайнона келинлар қатнашди. Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғини қошида қайноналар жамоатчилик кенгаши раҳбарлигида, туман Хотин-қизлар қўмитаси, туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорлигида Истиқбол маҳалла келинларига бичиш тикиш ва қандолатчилик  ўқув курслари ташкил этилди.

Похожие статьи