Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Самарқанд вилояти хотин-қизлари ўртасида “Соғлом аёл - соғлом авлод” шиори остида велотур ўтказилди

Велотурга қуйидаги тақсимот асосида Самарқанд шаҳар маҳалларидан 400 нафар, халқ таълими тизими ишчи ходимлари – 50 нафар, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари - 50 нафар, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалардан 200 нафар (3-курс) туман-шаҳарлардан 10 нафардан хотин –қизлар техник соз велосипедларда хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда иштирок этиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг 2017 йил 6 майдаги 10-20-04-сонли Республика хотин-қизлари ўртасида “Соғлом аёл - соғлом авлод” шиори остида велотур ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ташкил этиш бўйича мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2017 йил 11 майдаги 07/2-886-сонли Вилоят хотин-қизлари ўртасида “Соғлом аёл-соғлом авлод” шиори остида велотурни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Вилоят хотин-қизлар қўмитаси раҳбарлигида 2017 йил 13 май куни “Ҳамид Олимжон номли вилоят мусиқали драма театри ва Университет хиёбони йўналиши бўйлаб велотур ўтказилди.
Велотурга қуйидаги тақсимот асосида Самарқанд шаҳар маҳалларидан 400 нафар, халқ таълими тизими ишчи ходимлари – 50 нафар, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари - 50 нафар, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалардан 200 нафар (3-курс) туман-шаҳарлардан 10 нафардан хотин –қизлар техник соз велосипедларда хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда иштирок этиши белгиланди.
“Соғлом аёл - соғлом авлод” ҳамда “Старт” ва “Финиш” ёзувлари туширилган баннерлар“Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси вилоят бўлими томонидан тайёрлаб ўрнатилди ҳамда тадбир ўтказиладиган жой байрамона безатилди.
Вилоят мусиқали драма театри ва Унивирситет хиёбонида марафон иштирокчиларини қутловчи талаба ёшларни қуйидаги тақсимот бўйича СамДУ – 200 нафар, СамИСИ, СамДЧТИ, СамДАҚИ, СамДТИ, СамҚХИ, ТАТУ Самарқанд филиалидан 70 нафардан, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларидан 200 нафар, умумтаълим мактабларидаги юқори синф ўқувчилардан 150 нафарини “Оила жамият таянчи”, “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!”, “Биз диний экстремизим, терроризим, ва гиёхвандликка қаршимиз!” каби турли шиорлар, Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи ва рангли фестивал байроқлар билан иштирок этишди.
МКТ “Ватанпарвар” вилоят кенгаши томонидан Ҳакамлар учун 2 дона “Нексия” русумли автомашина ажратилди ва 4 дона Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи билан таъминланди.
Вилоят мусиқали драма театри олдида махсус саҳна ўрнатилиб, очилиш ва ёпилиш маросимларига овоз кучайтириш мосламалари, техник жиҳозлар ўрнатилди. Вилоят маданият бошқармаси кўмагида бошловчи ва вилоятимизнинг таниқли аёл эстрада хонандалари велотурга жалб этилди.
Велотурнинг якуний натижаларига кўра жами 30 нафар ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари берилди. 6 нафар иштирокчилар фаол иштироки учун рағбатлантирилди.
Ўтказилган велотур оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.
      
                                  М.Гафурова,
Вилоят ҳокимининг ўринбосари 
 

Похожие статьи