Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

“Аёл ҳуқуқи – миллат таянчи”

Тошкент темир йўл муҳандислари институтида жорий йилнинг 26 апрел куни Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти темир йўл ташкилоти билан ҳамкорликда аёллар ҳуқуқларини тарғиб этиш мақсадида “Аёл ҳуқуқи – миллат таянчи” мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди.
Суҳбатни  маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Д.Х. Баратов ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хотин-қизлар қўмитаси раиси, Қизил Ярим Ой Жамияти темир йўл ташкилоти раиси Н.А.Алимуҳаммедовалар очиб берди. Суҳбат давомида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўлими бошлиғи И.Ш.Каримова, Республика “Оила” Илмий амалий маркази етакчи илмий ходими, юридик фанлар номзоди, доцент М.А.Хамидова ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди судяси Ш.Х.Эрматовалар маърузалари тингланди.

Похожие статьи