Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

Хотин-қизлар ўртасида ўтказилган веломарафон

Халқаро оила куни муносабати билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, велосипед спорти Федерацияси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик бўйича жамғармаси “Соғлом аёл - соғлом авлод” шиори остида веломарафон ўтказилди.
Халқаро оила куни муносабати билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, велосипед спорти Федерацияси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик бўйича жамғармаси “Соғлом аёл - соғлом авлод” шиори остида веломарафон ўтказилди.  
Ҳамкорларимиз: Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Камолот” ЁИҲ, Маданият вазирлиги, Соғликни сақлаш вазирлиги,  Ички ишлар вазирлиги,  Олий ва ўрта махсус таълим  вазирлиги, “Махалла” хайрия жамоат фонди, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси.
Хомийлар: «Ozone» Фитнес Маркази, ҚҚ МЧЖ Navruz international corp.  “Montella”, Red Bull office Uzbekistan
Мақсадимиз – велоспортни кенг тарғиб этиш, аҳоли орасида  соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оилалар, хусусан, аёллар  саломатлигини мустаҳкамлаш. Мусабақа ёшга доир алоҳида гуруҳларга  бўлинди: 18 ёшдан 30 ёшгача, 31 ёшдан 45 ёшгача, 45 ёшдан юқори бўлган хотин-қизларимиз иштирок этдилар.
Тошкент шаҳрининг А.Қодирий кўчасида ўтказилган ушбу  веломарафонда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидан 1500 (Бир минг беш юздан) дан ортиқ турли тоифадаги аёллар: идора ва ташкилотлар ишчи - ходимлари, уй бекалари, олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари иштирок этмоқда.  
Веломарафон ўтказилиши ҳақида facebook, instagram каби ижтимоий тармоқларда кенг маълумотлар берилди.
Марафонда 18 ёшдан катта бўлган барча хоҳловчи қизлар иштирок этиш имкониятига эга. 
         Умумий велотрассанинг масофа узунлиги 4 кмни ташкил этади. Мусобақада барча ёш тоифасидаги гуруҳлар ичидан  1, 2, 3-ўринларни эгаллаганлар  диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Шунингдек,  веломарафонда “Энг ёши улуғ пойгачи”, “Энг маҳоратли  пойгачи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун”, “Энг ёш пойгачи”, “Энг фаол аёл пойгачи”  каби қўшимча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
         Веломарафон Қарақалпоғистон Республикаси ҳамда Ўзбекистон республикасининг барча ҳудудларида бўлиб ўтди. 5 (Беш) мингга яқин хотин-қизлар тадбирда иштирок этдилар. Матбуот, телеведения, радио, газета ва ижтимоий тармоқлар орқали оммага кенг маълумот етказиб берилди.
         Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Велоспорт  Федерацияси раиси Т.К.Нарбаева иштирок этдилар.

Похожие статьи