Заголовок страницы

Congue iure curabitur incididunt consequat

“Сени улуғлайман адабиётим, сени шарафлайман жонажон китоб”

Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, Шайҳонтохур туман хокимлиги билан ҳамкорликда, Ўзбек миллий академик драма театрида “Сени улуғлайман адабиётим, сени шарафлайман жонажон китоб” деб номланган адабий-маърифий тадбир ўтказилди.
     Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, Шайҳонтохур туман хокимлиги  билан ҳамкорликда, Ўзбек миллий академик драма театрида Сени улуғлайман адабиётим, сени шарафлайман жонажон китоб” деб номланган адабий-маърифий тадбир ўтказилди.
Китоб инсонни эзгуликка чорловчи хилқат. Ҳақиқий инсон бўламан деган, комиллик, дунёни англаш илинжида бўлган инсон борки китоб ўқийди, билим доирасини кенгайтиради, ўзини тарбиялайди.
Аждодларимиз шеърхонлик кечалари, мушоиралар, баҳри байтлар орқали миллат маънавиятини юксалтириб, уни биз авлодларга ҳам мерос қолдирганлар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши халқимиз томонидан маърифатнинг байрамидек қизғин кутиб олинди.
Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, Шайҳонтохур туман хокимлигининг ташаббуси билан туманда ўтказилган китобсеварлар танловида 44 та боғча тарбияланувчилари, 36 та мактаб ўқувчилари, 13 та касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, 4 та олий ўқув юрти талабалари, 51 та маҳаллалар фуқаролари иштирок этдилар.
         Иштирокчиларнинг энг ёши 4 ёш, ёши энг улуғи 85 ёш бўлиб, 55 нафар иштирокчи туман босқичи ғолиби сифатида танлаб олинди.
         Ўз йўналишлари бўйича ғолиб деб топилган китобхонлар ўзлари ўқиган китоблари, ёд олган шеърларини саҳна кўринишлар орқали намойиш этдилар.
         Ушбу тадбир орқали аҳолининг барча қатламлари, айниқса ёшларни китобга жалб этиб, маънавий мерос бўлган китоб мутолааси қадриятини янги босқичга кўтарилди.
Тадбир иштирокчилари ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари, китоблар ва ташаккурномалар билан тақдирландилар.

Похожие статьи