Заголовок страницы

  ЎЗБЕКИСТОН ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ ТИЗИМИ ҲАҚИДА
1991 йил 27 декабрда Ўзбекистон Хотин-қизларининг Термиз конференциясида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташкил топди ва жамоат бирлашмаси – Ўзбекистон хотин-қизларининг ихтиёрий асосда ташкил этилган, ўзини ўзи бошқарадиган нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади.
1995 йил 2 март куни Республика Президентининг “Ўзбекистон республикасининг давлат ва ижтимоий қурилишида хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-1084 сонли фармон эълон қилинди. Фармон хотин-қизлар қўмиталари тизими ривожини янги босқичга кўтарди ва аёллар ҳаётининг янада яхшиланишига шароитлар яратди.
Ушбу фармон асосида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисига Бош вазирнинг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раисига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раисининг ўринбосари, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳамда туман-шаҳар Хотин-қизлар қўмиталари раисларига ҳоким ўринбосари мақоми берилди.
2004 йилнинг 25 майида Республика Президентининг “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3434 сонли фармони эълон қилинди. Фармон ижросини назорат қилувчи Доимий асосда ишлайдиган ҳукумат комиссияси шакллантирилди.