Заголовок страницы

Исми Жаҳон таҳаллуси билан ижод қилган маърифатпарвар, шоира Увайсий 1779 йилда Марғилонда туғилган. Ухат-саводини оиласида  чиқариб, аввал халфа, сўнгра онасининг ёнида мактабдорлик қилган. Акаси Охунжон ҳофиздан шеърият илмини ўрганган, тез орада шоира, отин сифатида танилган. У, айниқса, арузни, муаммо (шеърда фикрни яяги-риб ифодалаш) санъатини мукаммал эгаллаган. Қўқон адабий муҳитига яқинлашиб, мушоираларда қатнашган. Саройда Нодира ва бошқалар билан  хотин-қизларга шеърият илмидан дарс бериб, устозлик қилган. Дилшод отиннинг маълумот беришича, Увайсий Нодира билан Конибодом, Хўжанд, Ўратепа, Тошкент, Андижон каби шаҳарларга борган. 1842 йилда Бухоро амири Насруллахон Қўқонни эгаллагач, Марғилонга қайтиб, умрининг охиригача шу ерда яшаган.
Увайсийнинг 4 та девон тузганлиги маълум. Лекин бу девонларнинг асл қўлёзмалари топилмаган. Шоира мумтоз ўзбек шеъриятининг барча жанрларида ижод қилган. Навоий, Фузулий ва бошқаларнинг асарларига мухаммаслар боғлаган. Шоиранинг адабий меросида 269 ғазал, 29 мухаммас, 55 мусаддас, 1 мурабба, чистон, 3 достон, тугалланмаган бир манзума бор. Ижодининг ғоявий мавзу доираси теран ва кўп қиррали.
Шоира адабиётда тараққийпарвар намояндаларнинг қарашлари асосида майдонга келган инсон тақдири, шахс эрки ва маърифатпарварлик ғояларида латиф ва дилкаш асарлар яратган. Асарларида инсонни эъзозлаш, одамларни табиат ва ҳаёт ноз-неъматларидан баҳраманд бўлишга ундаш, дўстлик, вафо ва садоқат ҳақидаги улуғвор ниятларини Қуръон оятлари, ҳадислар ва тасаввуфий талқинлар билан асослаган ҳолда ижодий баркамолликка эришган. Унинг шеърларида тариқатнинг талаб ва қоидаларига тааллуқли бўлган талқинлар кўп учрайди:
Фано мардумларини сирридин ҳеч кимса йўқ огоҳ,
Қабиҳ гуфтор мардумдин кўнгул доғ ўлди, доғ ўлди.
Увайсий ўз асарларида юксак одамийликни, шу одамийликни қалб тўрида авайловчи вафодор ёрни улуғлайди, уни Қуёшга қиёс қилади. Қуёш ҳар тонг уфқдан бош кўтариб, ўзининг оташин нури билан оламга, одамларга ўз меҳр ва шафқатини сочади. Шоира ёр ва офтоб ташбиҳларидан қаршилантириш санъати орқали энг гўзал туйғулар силсиласини яратади. Унинг лирик қаҳрамони мушоҳадакор донишманд, вафоли ошиқ.
Унинг анор ҳақидаги машҳур чистони ўзишга хос муҳим мазмуни ва юксак бадиийлиги билан шоира ижодининг ёрқин бир саҳифаси сифатида кўзга ташланади:
Бу на гумбаздур, эшиги, туйнугидин йўқ нишон,
Неча гулгун лок қизлар манзил айлабдур макон?
Туйнугин очиб, аларнинг ҳолидан олсам хабар,
Юзларида парда тортуғлиқ турурлар, бағри қон.
Увайсий ҳаётлик давридаёқ нафис лирикаси билан машҳур бўлган ва замондошларининг эътиборини қозонган. Лирик шеърларидан ташқари, унинг «Шаҳзода Ҳасан», «Шаҳзода Ҳусан» каби лиро-эпик асарлари ва «Воқеоти Муҳаммад Алихон» каби тарихий достонлари мавжуд. Шоиранинг лиро-эпик достонлари ислом тарихи билан боғлиқ воқеалар асосида яратилган.
Увайсий асарлари ўзининг латиф мазмуни ва дилкаш бадиийлиги билан халқ оммаси орасида кенг ёйилган, ҳофизлар, хонандалар томонидан мақом ва халқ оҳанглари йўлида куйланиб келинади. Унинг хаттотлар томонидан кўчирилган 3 нусха қўлёзма девони Ўзбекистон ФА Беруний номидаги Шарқшунослик институти ва Андижон унти кутубхонасида сақланади.