• Телефон:+998 (71) 239-40-42
  • Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30 уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00

Тест режими

Меню

Марказий аппарат

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўлими
Бўлим бошлиғи

Кузиева Дилорам Наримоновна

         Бўлим бошлиғининг вазифалари:

  • хотин-қизларнинг оиладаги, давлат ва жамоат қурилиши соҳасидаги, маҳаллалардаги, меҳнат жамоаларидаги ролини кучайтириш бўйича Қўмита олдига қўйилган вазифаларни бажарилишини таъминлайди;
  • халқаро ва миллий қонунчилик асосларидан келиб чиққан ҳолда, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича зарур чораларни белгилайди ва амалга оширади;
  • хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш йўналишида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари, Ҳукумат қарорлари, Хотин-қизлар қўмитаси Конференциялари, Бошқарув йиғилишлари баёнлари ва қарорлари, ҳамкорлик режаларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлайди;
  • хотин-қизларни ижтимоий ва касбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, касбий маҳоратини шакллантириш масалаларига доир тадбирлар, конференциялар, семинарлар ташкил этади;
  • ҳудудий хотин-қизлар Қўмиталарининг давлат ва жамоатчилик ташкилотлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлайди;
  • хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини оширишга доир норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этади,
  • хотин-қизларнинг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан мавжуд қонунчиликка тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
  • Олий мажлис Қонунчилик палатасининг “Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияси” ва сиёсий партияларнинг «Аёллар қаноти» билан ҳамкорликда тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва раҳбариятга тасдиқлаш учун тақдим этади
  • хотин-қизлар Қўмитаси бошланғич ташкилотлари иш фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, уларнинг бажарилишини мониторинг қилади, улар ўртасида тажриба алмашиш бўйича семинарлар ташкил этади;
  • бошланғич ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради, уларга ҳуқуқий ва ташкилий ёрдам беради;
  • Зулфия номидаги давлат мукофоти Республика комиссиясининг самарали фаолият юритиши учун зарур шароитларни яратилиши таъминлайди;
  • ҳудудий хотин-қизлар қўмиталари томонидан амалга оширилаётган ишларни таҳлил этиш асосида аёлларнинг жамиятдаги мавқеини яхшилаш, ижтимоий муаммоларини ҳал этишга ҳамда хотин-қизлар ўртасида раҳбар аёллар сонини кўпайтириш қаратилган тадбирларни ва мувофиқлаштиради;

        Бўлимнинг вазифалари:

  • хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш;
  • хотин-қизларнинг оилада, маҳалла ва меҳнат жамоаларида, давлат ва жамоат бошқаруви соҳасидаги ролини кучайтириш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хотин-қизлар масалаларига доир норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда ўрнатилган тартибда фаол иштирок этиш ва хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан мавжуд қонунчиликка тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритиш;
  • Қўмитанинг бошланғич ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш;
  • жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизларга бериладиган «Мўътабар аёл» кўкрак нишони комиссияси ишини ташкил этиш;
  • Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун ўтказиладиган танловнинг туман (шаҳар) босқичида қизларнинг кенг жалб этилишини таъминлайди, танловнинг вилоят ва республика босқичлари юқори савияда ўтказилишини ташкил этади, Республика комиссияси фаолияти учун зарур шароитларни яратиш;  
  • Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган иқтидорли қизлар  фаолиятини доимий равишда мониторинг қилиб бориш, уларнинг салоҳиятини янада оширишга кўмаклашиш, ва уларни турли лавозимларга тавсия этишдан иборатдир.
  • Бўлим бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
Инновация ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими
Бўлим бошлиғи

Норкулова Карима Тухтабаевна

Бўлим бошлиғининг вазифалари:

  • вазирлик, идора, агентлик, уюшма, олий ўқув юртлари, илмий текшириш ва тадқиқот институтлари, ишлаб чиқариш корхоналари, хотин-қизларни ихтирочилик ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватловчи халқаро ташкилотлар ваколатхоналари билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлайди, улар билан расмий учрашувларнинг юқори савияда ташкил этилишини таъминлайди, соҳа бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум, келишув ва битимларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқади ва хотин-қизларни қўллаб-қувватловчи халқаро ташкилотлар билан тажриба алмашиш бўйича ишларни амалга оширилишини ташкил қилади;
  • халқаро ва руспублика миқёсида ўтказиладиган танловларда иқтидорли хотин-қизларларни ўз лойиҳалари билан иштирокини ташкил қилади;
  • Қўмита тизимида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича рахбариятга таклифлар киритади;
  • амалга ошираётган ишлари билан фан-техниканинг долзарб масалаларини ҳал этишга самарали ҳисса қўшаётган, иқтисодиётни яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатаётган, илмий мактаблар яратаётган хотин-қизларни  рағбатлантириш ҳамда турли мукофотларга тавсия этиш бўйича таклифлар киритади;
  • олима аёллар, докторант, мустақил изланувчи, ихтирочи, мутахассис  ва иқтидорли хотин-қизларни республикамизда фаолият юритаётган хорижий мамлакатлар элчихоналарининг фан ва таълим бўлимлари хамда чет эллардаги илмий изланишларни қўллаб-қувватловчи фондлар билан алоқалар ўрнатишларига ёрдамлашади ва тайёрланган  лойиҳалар асосида уларни халқаро танловларда қатнашишлари бўйича мақсадли ишларни амалга оширади;
  • хотин-қизларнинг интелектуал мулк объектларига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этишдаги мулкий ҳуқуқларини химоя қилиш  ишларида  кўмаклашади;
  • иқтидорли хотин-қизларнинг ихтиролари,  ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятидаги ютуқларини жахон миқёсига олиб чиқиш бўйича дастурлар ишлаб чиқиб жорий этади;
  • Хотин-қизлар қўмитаси тизимида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва такомиллаштириш стратегиясини ишлаб чиқади;
  • ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва бажарилишини таъминлайди;
  • Қўмита марказий аппарати ҳамда унинг қуйи тузилмаларини замонавий ахборот-технологиялари билан таъминлаш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади;
  • Қўмита тизимида ахборот-коммуникация технологияларининг истиқболли ривожланишини ва ҳолатини мунтазам таҳлил қилади ҳамда натижалари бўйича таклифлар тайёрлайди;
  • ахборот хавфсизлигини таъминлаш талаблари ва йўналишларини инобатга олиб, ахборот ресурслари ва тизимлари ҳимоясини таъминлаш масалаларини тартибга солиш чораларини кўради;
  • Хотин-қизлар қўмитасининг расмий порталини босқичма-босқич такомиллаштириш, унда фойдаланувчилар учун қулай бўлган турли интерактив хизматларни жорий этиш ишларини ташкил этади ва доимий янгиланишини таъминлайди;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг бўлим фаолиятига доир оғзаки ва ёзма мурожаатларини ўрганади, ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этади;
  • Қўмита тизимида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва назоратини олиб боради;
  • Қўмита тизимида ахборот-коммуникация технологияларининг истиқболли ривожланишини ва ҳолатини мунтазам таҳлил қилади, шу соҳадаги ишларни такомиллаштириш,  ходимларни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малака ва кўникмаларини ошириш, уларни ўқитиш тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди ва Қўмита раҳбариятига киритади;
  • Қўмита ходимларини ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлигига доир махсус ўқув курсларида малака оширишларини ташкил қилади;
  • Қўмита ходимларини компьютер саводхонлиги минимал даражаси талабига мувофиқлиги бўйича аттестациядан ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
  • Ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан амалий ишлар олиб боради;
  • Қўмитанинг расмий веб-сайтини техник жихатдан қўллаб-қувватлайди ва доимий фаол ишлашини назорат қилади.
  • Бўлим бошлиғи маълум сабабларга кўра иш жойида бўлмаган ҳолатда, бўлим бошлиғи вазифасини бажариш бўлим бош мутахассиси зиммасига юклатилади.

Бўлимнинг вазифалари:

  • халқаро ташкилотлар, вазирлик, агентлик ва холдинг компаниялари томонидан ўтказиладиган танловларда хотин-қизларларнинг ўз инновацион лойихалари билан иштирокини ташкил этиш ҳамда тегишли ташкилотлар билан хамкорликда иқтидорли хотин-қизларнинг инновацион лойихаларини амалиётга жорий қилиш масалаларида кўмаклашиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан давлат субсидиялари, грантлари, ижтимоий буюртмалари ҳамда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида ўтказиладиган танловларда иштирок этиш;
  • иқтисодиётнинг турли тармоқларида ишлаётган олима, ихтирочи, мутахассис ва тадбиркор хотин-қизлар билан мақсадли ишларни амалга ошириш;
  • хотин-қизлар томонидан амалга оширилаётган инновацион лойихаларни жорий қилиш бўйича консультатив хизматларини кўрсатиш;
  • хотин-қизларнинг илмий, ишлаб чиқариш ва бошқа фаолиятларидан яратилган интеллектуал мулк объектларига - ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари, товар белгилари, хизмат белгилари, товар келиб чиққан жой номлари, электрон дастурлар ва маълумотлар базалари, интеграл микросхемалар топологиялари, ноу-хау (ишлаб чиқариш сирлари), фан, адабиёт ва санъат асарларига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этишдаги мулкий ҳуқуқларини химоя қилиш  ишларида  кўмаклашиш;
  • халқаро ва республика миқёсида ташкил этиладиган конференция, симпозиум, семинар, кўргазма ва ярмаркаларда хотин-қизларнинг ўз инновацион лойихаларининг натижалари билан иштирокини ташкил этиш;
  • хотин-қизларни ихтирочилик ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш;
  • олима, ихтирочи, мутахассис ва тадбиркор хотин-қизлар томонидан амалга оширилаётган ишларни  натижаларини кенг оммага етказиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
  • Қўмита тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлаш сиёсатини юргизиш;
  • Қўмита тизимида фаолият юритувчи ходимларнинг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим, малака ва кўникмасини ошириш;
  • Қўмита тизимида маълумотларни узатиш тармоғининг коммуникацион инфратузилмасини такомиллаштириш ва электрон ҳужжат айланиши тизимини ташкил этишдан иборат.
Ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволда бўлган хотин-қизлар билан ишлаш бўлими
Бўлим бошлиғи

Асрарова Муборакхон Аскаровна

Бўлим бошлиғининг вазифалари:

  • жойларда ҳудудий хотин-қизлар қўмиталарининг оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш бўйича ишларини назорат қилади;
  • хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга оид ишларни олиб боради;
  • туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари тузилмасидаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис фаолиятини мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш, танқидий ўрганиб чиқиш ва натижалари бўйича чоралар кўриш, шу жумладан, етарли билим даражасига, юксак маънавий ва аҳлоқий сифатга, ўзига юкланган вазифаларни талаб даражасида бажариш салоҳиятига эга шахсларни тайинлаш чораларини кўради;
  • “Оила” маркази, давлат органлари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда нотинч ва осойишта бўлмаган оилаларнинг аниқлаш ва манзилли рўйхатларини тузиш, маънавий-аҳлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллий менталитетга зид бўлган турли ёт хавф-хатарларга қарши туриш мақсадида улар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш ишларини олиб боради;
  • Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондини билан биргаликда хотин-қизларни ва оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатади;
  • оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, шу жумладан, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, кам таъминланган оналар, фарзанд(лар)ини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга мухтож аёллар учун барча шароитларга эга, арзон уйларни қуриш юзасидан ишларни олиб боради;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг бўлим фаолиятига доир оғзаки ва ёзма мурожаатларини ўрганади, ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этади;
  • хотин-қизларнинг оиладаги, маҳалла ва меҳнат жамоаларидаги ролини кучайтириш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни амалга оширади;
  • оғир ижтимоий аҳволда бўлган ва ҳимояга муҳтож хотин-қизлар билан ишлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни олиб боради;
  • соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича қўмитага юклатилган вазифалар ижросини таъминлайди;
  • халқаро ва миллий қонунчиликда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга оид халқаро стандартлар ва талабларнинг жорий этилиши юзасидан доимий равишда мониторинг олиб боради ва мутасадди идора ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
  • Хизмат хатларини тузиш, телефонда мулоқотларни олиб бориш ва ўрнатилган тартибда техник ҳужжат ва ҳисоботларни юритиш билан бирга бошқа вазифалар ҳам юклатилиши мумкин.

Бўлимнинг вазифалари:

  • ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни манзилли қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантириш бўйича ишларни олиб бориш
  • ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий муҳити ва анъанавий оилавий қадриятларини мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирлар режасини тузиш ва ижросини назорат қилиш
  • оилалардаги низоли ҳолатлар ва ажримлар сабабларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, эрта никоҳларнинг олдини олиш ишларини жадаллаштириш;
  • хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини амалга оширишдан иборатдир.
  • Бўлим бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
Фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик қилиш ва халқаро алоқалар бўлими
Бўлим бошлиғи

Шотурсунова Нодира Насировна

Бўлим бошлиғининг вазифалари:

  • бўлими фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, унинг фаолияти билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширилишини ташкиллаштиради ва бажарилишини назорат қилади.
  • бўлим фаолияти юзасидан Қўмита раисига ахборот бериб боради.
  • бўлимга келиб тушган ҳужжатларни ходимга ижро учун топширади ва ижросини назорат қилади, халқаро ташкилотлар вакиллари билан ўрнатилган тартибда мулоқот олиб боради;
  • соҳага доир амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ҳар ойда ўрганиб боради, мавжуд камчиликларни  қисқа муддатларда ва сифатли бажарилиши юзасидан Қўмита раисига таклифлар киритади.
  • халқаро ташкилотлар ваколатхоналари билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлайди, расмий учрашувларнинг юқори савияда ташкил этилишини таъминлайди, ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишув ва битимларнинг лойиҳаларини тайёрлайди, халқаро хотин-қизлар ташкилотлари билан тажриба алмашиш бўйича ишларни амалга оширилишини ташкил қилади.
  • бўлим фаолиятига тааллуқли бўлган Қўмита раисининг буйруқлари, топшириқлари ва кўрсатмалари ҳамда Марказий аппарат қарорларининг бажарилишини ташкил этади.
  • бўлим ходимини ижро интизоми ва меҳнат интизомига риоя қилишларини таъминлайди ва назорат қилади.
  • бўлим фаолиятига доир масалаларни тезкор йиғилишларда муҳокама қилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилайди;
  • хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳамда гуманитар соҳаларда фаоллигини ошириш, халқаро хотин-қизлар ҳаракатида аёллар масалалари билан шуғуланнадиган нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол иштирокига кўмаклашишга қаратилган тадбирларни ўтказиш бўйича таклифлар тайёрлайди ва тадбирларни амалга оширади;
  • мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий, маданий-иқтисодий долзарб масалаларни ҳал этишга самарали ҳисса қўшган, аёллар ҳолати яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатаётган хотин-қизлар нодавлат нотижорат ташкилотларини рағбатлантириш, турли мукофотларга тавсия этиш бўйича таклифлар киритади;
  • Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар ва Адлия вазирликлари билан келишган ҳолда Ўзбекистонда аккредитация қилинган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлайди, расмий учрашувларнинг юқори савияда ташкил этилишини таъминлайди, ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишув ва битимларнинг лойиҳаларини тайёрлайди, халқаро хотин-қизлар ташкилотлари билан тажриба алмашиш бўйича ишларни амалга оширади;
  • Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан берилган тавсиялар асосида тасдиқланган Миллий ҳаракат режалари ва дастурлари ижросини мониторинг қилади, белгиланган вазифалар юзасидан маълумот ва ахборотлар тайёрлайди;
  • халқаро ташкилотлар, чел эл ваколатхоналари ҳамда дипломатик корпус вакиллари билан учрашувлар ташкил қилиш ва ўтказиш, чет эл делегацияларини кутиб олиш ва кузатиш билан боғлиқ фаолиятни таъминлайди.
  • хизмат хатларини тузиш, телефонда мулоқотларни олиб бориш ва ўрнатилган тартибда техник ҳужжат ва ҳисоботларни юритиш билан бирга бошқа вазифалар ҳам юклатилиши мумкин.

Бўлимнинг вазифалари:

  • республикадаги хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи фуқаролик жамияти институтлари билан ижтимоий шерикликни мустаҳкамлайди, уларнинг фаолиятини қонунлар асосида мувофиқлаштириб боради, ҳудудий хотин-қизлар қўмиталарининг маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлигини мувофиқлаштиради, уларга фаолиятни кучайтириш бўйича тавсия ва қўлланмалар тақдим этади;
  • аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат дастурлари ва ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тармоқ дастурларининг ижросини таъминлашдаги иштирокини кучайтиришга кўмаклашади;
  • хотин-қизлар масалаларига доир ижтимоий сўровлар ўтказиш юзасидан таклифлар тайёрлайди ҳамда Қўмита раисига тақдим этади.
Ахборот-таҳлил бўлими
Бўлим бошлиғи

Халиков Фирдавс Давранкулович

Бўлим бошлиғининг вазифалари:

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Конференция, бошқарув мажлиси қарорлари ва буйруқлари юзасидан бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳудудий қўмиталари, тизимдаги муассаса ва ташкилотлар томонидан бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.
  • бўлимга бевосита раҳбарликни амалга оширади, етакчи мутахассис ишини ташкил қилади ҳамда мазкур низомга мувофиқ Бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун тўлиқ жавоб беради.
  • бўлим ишларини такомиллаштириш, ўзининг ва етакчи мутахассиснинг иш малакасини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади.
  • ҳар хафтада Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини бажарилиши ҳолати бўйича Қўмита раисига ахборот беради.
  • белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг бажарилиши ҳолати бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб боради.

Бўлимнинг вазифалари:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, Қарор, Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Қўмита томонидан қабул қилинган қарор, буйруқ, фармойиш, Бошқарув қарори, йиғилиши баёнлари ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси (матнда кейинги ўринларда Раис деб юритилади) кўрсатмаларининг Қўмита марказий аппарати бўлимлари, ҳудудий қўмиталари, тизимдаги муассаса ва ташкилотларида ўз вақтида бажарилишини назорат ва таҳлил қилиш, уларни мувофиқлаштириб бориш;
  • қўмита таркибидаги бўлимлар, ҳудудий қўмиталари, тизимдаги муассаса ва ташкилотларда ижро интизомини доимий назорат қилиш;
  • ҳужжатлар ва топшириқларнинг ўз вақтида ижро этилишини ҳисобга олиш, уларнинг айланиши, таҳлил ва назорат қилишнинг ягона тизимини амалга оширилишини таъминлаш;
  • назорат ишларини мувофиқлаштириш ва барча таркибий бўлинмаларда ижро интизоми аҳволини ўрганиш, мавжуд камчиликларни бартараф этишда зарур ёрдам кўрсатиш, камчиликлар тўғрисида Қўмита раиси ва унинг ўринбосарларини ҳамда таркибий бўлинмалар раҳбарларини хабардор қилиш;
  • қўмитанинг таркибий бўлинмалари, ҳудудий қўмиталари, тизимдаги муассаса ва ташкилотларда ҳужжатларнинг бажарилишини рўйхатга олиш, ҳисобга олиш, уларнинг айланиши, таҳлил ва назорат қилишнинг ягона тизимини такомиллаштириш масалаларида методик ёрдам кўрсатиш;
  • бўлим бошлиқлари билан биргаликда Бошқарув қарорлари ва Қўмита раҳбарияти томонидан ўтказиладиган йиғилиш, ҳудудий қўмиталари раислари ҳамда тизимдаги муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда ўтказиладиган кенгайтирилган йиғилишлари баёнларида белгиланган топшириқларни ўз вақтида ижросини назорат қилиш;
  • режа асосида бўлимлар томонидан конференция, бошқарув йиғилишлари, аппарат йиғилишларига киритиладиган масалаларнинг лойиҳасини ўз вақтида сифатли тайёрланишини назорат қилиш, масъул бўлимлар билан келишган ҳолда қайта ишлаб чиқиш ва имзолаш учун Қўмита раисига тақдим этишдан иборат.
Ташкилий-кадрлар масалалари бўлими
Бўлим бошлиғи

Хакимова Гавхархон Рузиевна

Бўлим бошлиғининг вазифалари:

  • хотин-қизлар қўмитаси Конференцияси ва Бошқарув мажлисларини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга оширади;
  • қўмитанинг бошланғич ташкилотлари ва аъзолари сони тўғрисида статистик ҳисоботларни таҳлил қилади ва умумлаштиради;
  • хотин-қизлар қўмитаси аъзолигига қабул қилиш, аъзоларни ҳисобга олиш масалаларини мувофиқлаштириб туради;
  • касаба уюшмалари тизимида кадрлар танлаш, жой-жойига қўйиш, кадрлар билан ишлашнинг умумий йўналишлари бўйича таклифлар киритади;
  • хотин-қизлар қўмитаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга номзодлар бўйича таклифлар киритади, уларнинг ҳужжатларини умумлаштиради ҳамда қўмита раисига тақдим этади;
  • хотин-қизлар қўмитаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрлар захирасини шакллантиради ва уларнинг қўмита тизимида амалиёт ўташини ташкил этади;
  • хотин-қизлар қўмитаси тизимидаги кадрларнинг ўқувини ташкиллаштиради;
  • қўмита ходимлари ва фаолларини давлат мукофотларига тавсия этиш билан боғлиқ зарур ҳужжатларни тайёрлайди ва раҳбариятга киритади;
  • қўмита раҳбарияти ва марказий аппарати масъул ходимларининг кадрларга оид ҳужжатлари, карточкалари, меҳнат дафтарчалари юритилиши ва сақланишини таъминлайди;
  • қўмита марказий аппаратида меҳнат муносабатларига оид ҳужжатларни расмийлаштиради;
  • иш вақтини ҳисобга олиш табелини юритади.
  • қўмитанинг шахсий таркиби, унинг бўлимлари ҳисобини олиб боради ва кадрлар бўйича белгиланган ҳужжатларни юритади.
  • меҳнат қонунчилиги, Низомлар, йўриқномалар ва Қўмита раҳбарининг буйруқларига мувофиқ ходимларни ишга қабул қилиш, бошқа лавозимга ўтказиш ва ишдан бўшатишни расмийлаштиради.
  • ходимларнинг шахсий ҳужжат жилдларини тайёрлайди ва уларни юритади, уларга меҳнат фаолияти билан боғлиқ тузатишлар киритади.
  • меҳнат ва кадрлар бўйича йиллик ва истиқбол режаларини ишлаб чиқишда иштирок этади.
  • ходимларни мукофот ва унвонларга тақдим этиш учун зарур ҳужжатлар тайёрлайди.
  • меҳнат дафтарчаларини тўлдиради, рўйхатга олади ва сақлайди, иш тажрибасини ҳисоблашни амалга оширади, ходимларга аввалги ва ҳозирги меҳнат фаолияти тўғрисида маълумотномалар беради.
  • ходимларга меҳнат таътили бериш ҳисобини олиб боради, навбатдаги меҳнат таътили жадвалларини тузиш ва унга риоя қилиш устидан назоратни амалга оширади. Қўмита ходимлари ва уларнинг оилаларига нафақа тайёрлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштиради.
  • шахсий ҳужжатлар жилди архивини юритади ҳамда уларни сақлашнинг белгиланган жорий муддати тугаганда доимий сақлаш учун архивга топширади. Қўмитада  меҳнат интизомининг ҳолати ва ходимлар томонидан ички иш тартиби қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатади.
  • меҳнат интизоми ва жамоат тартибининг бузилиши ҳисобини олиб боради ҳамда маъмурият томонидан ўз вақтида тегишли чора кўрилишини назорат қилади.
  • кадрлар иши тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот  тайёрлайди.
  • ходимларни лавозимга тайинлашда (эгаллаб турган лавозимидан озод этишда) ҳисобга олиш ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштиради, тегишли кўрсатма ҳужжатларни тайёрлайди;
  • ходимларнинг сифат таркибини яхшилаш, лавозимга кўтариш учун пухта захира ишларида фойдаланиш учун Қўмита аппарати кадрларининг малака, маълумот ва ёш даражаси тўғрисида ҳамда бошқа ижтимоий-демографик маълумотлар кўрсаткичлари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;
  • қўмита аппарати ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг турли шакллари бўйича ишларни ташкил этади;
  • қўмита аппаратида кадрлар ҳисобини юритади, ушбу масала бўйича ахборотлар ишлаб чиқади;
  • қўмита аппарати ходимларини аттестациядан ўтказишни ташкил этади, аттестация комиссиялари қарорларини бажариш бўйича чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
  • қўмита аппарати ходимларига тааллуқли тушадиган хатлар, шикоятлар ва аризаларни кўриб чиқади;
  • аппарат ходимларини Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан мукофотлашга тақдим этиш учун ҳужжатларни тайёрлайди.
  • мукофотлар, рағбатлантиришлар ва танбеҳлар ҳисобини юритади;
  • қўмита аппарати ходимларига пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштиришни таъминлайди;
  • ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;
  • қўмита ходимларининг хизмат гувоҳномаларини расмийлаштиради, беради ва уларнинг ҳисобини юритади;бўлим иш режалари лойиҳалари ишлаб чиқилишини ташкиллаштиради, уларни Қўмита Бошқаруви  Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун ўз вақтида киритилишини ҳамда бажарилиши назорат қилинишини таъминлайди;
  • қўмита Конференцияси, Қўмита Бошқаруви ва Бошқарув Раёсати ҳужжатлари лойиҳаларининг тегишли бўлимлар томонидан белгиланган муддатда тайёрланишини таъминлайди.

Бўлимнинг вазифалари:

  • қўмита раисининг топшириғига биноан ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш масалалари бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
  • қўмитанинг таркибий бўлинмалари билан биргаликда:
  • талаб қилинаётган ихтисослар бўйича Қўмита аппаратини ходимлар билан ўз вақтида ва сифатли бутлашни;
  • қўмита аппаратида ишлаш учун тегишли кадрлар захирасини шакллантириш ва тайёрлашни;
  • қўмита аппарати ходимларининг ишлаб чиқариш — иқтисодий таълим олишини;
  • қўмита аппарати ходимларини белгиланган тартибда аттестациядан ўтказишни ташкил этиш;
  • қўмита аппаратининг шахсий таркиби ҳисобини юритиш, мунтазам (ҳар йиллик) асосда ходимларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдларини янгилаш.
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими
Бўлим бошлиғи

Исломова Озода Субхоновна

Бўлим бошлиғининг вазифалари:

  • бўлим фаолияти билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширилишини ташкиллаштиради ва бажарилишини назорат қилади.
  • бўлим фаолияти юзасидан Қўмита Раисига ахборот бериб боради.
  • бўлимга келиб тушган ҳужжатларни ходимга ижро учун топширади ва ижросини назорат қилади,
  • жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилади;
  • ҳудудларда соҳага доир амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳар ойда ўрганиб боради, мавжуд камчиликларни ва мурожаатлар ижросини қисқа муддатларда ва сифатли бажарилиши юзасидан қўмита раисига таклифлар киритади.
  • бўлим фаолиятига тааллуқли бўлган Қўмита Раисининг буйруқлари, топшириқлари ва кўрсатмалари ҳамда Марказий аппарат қарорларининг бажарилишини ташкил этади.
  • бўлим ходимини ижро интизоми ва меҳнат интизомига риоя қилишларини таъминлайди ва назорат қилади.
  • бўлим фаолиятига доир масалаларни тезкор йиғилишларда муҳокама қилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилайди.
  • хизмат хатларини тузиш, телефонда мулоқотларни олиб бориш ва ўрнатилган тартибда техник ҳужжат ва ҳисоботларни юритиш билан бирга бошқа вазифалар ҳам юклатилиши мумкин.

Бўлимнинг вазифалари:

  • қўмита тизимида фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган, мурожаатлар билан ишлашнинг самарали тизими фаолиятини таъминлаш;
  • қўмитага келиб тушган мурожаатларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этиш;
  • жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабулларини ташкил этиш, шу жумладан видеоконференцалоқа воситасида ўтказиш ҳамда сайёр қабулларни ташкил этиш;
  • қўмитага келиб тушаётган мурожаатларни қайд этиш, умумлаштириш, тизимлаштириш, уларни кўриб чиқиш устидан мониторинг ва назорат қилиш бўйича электрон ахборот тизимини кенг жорий этиш ҳамда юритиш орқали мурожаатлар билан ишлашда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш;
  • қўмитага келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий йўналишлари, мурожаатларда кўтарилган масалаларни доимий равишда таҳлил қилиб бориш ҳамда таҳлилий маълумотларни тизимли равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа ваколатли органларга ахборот тақдим этиш;
  • жисмоний ва юридик шахслардан барча йўналишларда келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилишини назорат қилиш, мурожаатлар мониторингини юритиш ва натижаси юзасидан Қўмита Раисига ҳар ой якуни бўйича маълумот тақдим этиб бориш.
Бухгалтерия бўлими
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг бош ҳисобчиси

Худайназарова Нилуфар Асатуллаевна

Бўлим бошлиғининг вазифалари:

  • Қўмита раисига молиявий масалалар бўйича  доимий равишда ҳисобот бериб боради;
  • ҳисоб-китоб бўлимини бошқаради;барча молиявий ишларнинг тўғри йўлга қўйилиши, молиявий маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилади;
  • Қўмитанинг штатлар жадвали, ҳаражатлар сметаси бўйича маблағларини тўғри  расмийлаштирилиши, ўз вақтида ва мақсадли сарфланишини назорат қилиб боради;
  • Қўмитанинг бюджет ва бюджетдан ташқари ҳисоб рақамидаги маблағларнинг сарфланиши юзасидан молиявий ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириб, Молия Вазирлиги Ғазначилигига етказиб берилишини таъминлайди;
  • солиқ, статистика ва бошқа органларга топшириладиган ҳисоботларни тузади ҳамда тегишли идораларга ўз вақтида топширилишини таъминлайди;
  • дебитор ва кредитор ташкилотлар билан муддати ўтган қарздорликларга йўл қўймасликни, солиқ идораларига ҳисоботларнинг вақтида топширилишини таъминлайди;
  • хизмат сафари билан боғлиқ молиявий ҳужжатларнинг расмийлаштирилишини назорат қилади, қонунда белгиланган тартибда (раис резолюцияси билан) сафар ҳаражатлари тўланишини ўз зиммасига олади;
  • Қўмита ходимларининг ойлик маошлариниг ўз вақтида берилишини доимий назорат қилади;
  • ҳар икки йилда бир марта Қўмитанинг молиявий фаолиятини Аудиторлик ташкилотлари билан келишган ҳолда, аудиторлик текширувидан ўтказилишини ташкиллаштиради;
  • Қўмитага қарашли бўлган хизмат автомашиналари учун сарфланадиган ёқилғи билан боғлиқ кирим-чиқим хужжатларининг тайёрланишини назорат қилади; 
  • Қўмитанинг товар-моддий бойликларни инвентаризация қилинишини ташкиллаштиради;
  • Қўмита балансида бўлган асосий воситалар устидан доимий назорат олиб боради ва уларни ҳисобдан чиқарилиши бўйича Қўмита раисига маълумотлар тайёрлайди;
  • Раҳбарият билан келишган ҳолда йил охирида Қўмита мулкини қайта ҳисоблаш ва баҳолаш учун мустақил ва қайта баҳолаб боради;
  • Ходимлар томонидан инвентарлардан фойдаланишниг аҳволини, омборхонадаги Қўмитага тегишли мол-мулкларнинг сақланишини назорат қилади;
  • Пул тушумлари, моддий техник бойликлар ва асосий маблағларнинг тўлиқ ҳисоботини олиб боради
  • Марказ молиявий-хўжалик фаолиятини натижаларининг аниқ ҳисоботини олиб боради.
  • Бухгалтерияга оид бўлган ҳужжатларни тўғри тузилганлигини текшириб,  ижросини назорат килади
  • Марказ маблағларини ўз вақтида юборилишини таъминлайди, ҳисоботларни умумлаштиради ва топширади.
  • Марказнинг ҳисоб-китоб ишларини юритишни, солиқ инспекциясига, ижтимоий таъминот бўлимига  ва статистика бошқармасига ҳисоботларни ўз вақтида топширишни таъминлайди.
  • Ташкилот баланслари ва бухгалтерлик ҳисоботларига, пул олиш ва бериш, товар-моддий ва бошқа бойликлар учун жавоб беради.
  • Пул маблағлари ва товар-моддий бойликлар камомади ҳамда уларни ноқонуний ўзлаштиришни расмийлаштириш бўйича юридик хизмати ишида иштирок этади, лозим бўлган тақдирда уларни суд ва жиноят-қидирув органларига топшириш устидан назоратни таъминлайди.
  • Бухгалтерлик архиви  ҳужжатларини белгиланган тартибда сақлашни таъминлайди.

Бўлимнинг вазифалари:

  • Қўмитада бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш ва назорат қилиш;
  • Қўмитанинг бухгалтерия соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ва амалга ошириш.
Матбуот хизмати
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг матбуот котиби

Рустамова Лайло Суванкуловна

Бўлим бошлиғининг вазифалари:

  • Ташкилот ижобий имиджини шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш;
  • ахборот ва маълумотномалар тайёрланишини ташкил этади;
  • келгуси ва жорий иш режалари бажарилишини назорат қилади ҳамда бажарилишининг бориши тўғрисида ахборот тайёрлайди;
  • Пресс-конференция, интервью ва бошқа реклама ва ёритишга оид тадбирларни ташкил этиш;
  •  расмий хабар, пресс-релиз, шарҳ ва тушунтиришларни тайёрлаш ва ОАВга тақдим этиш;
  •  ОАВларнинг ташкилот фаолиятига оид сўровномаларига ёзма ва оғзаки шарҳлар тайёрлаш;
  •  Ахборот материаллар (мақола, махсус кўрсатув ва нашрлар)ни тузиш ва чоп этилишида иштирок этиш; чиқаришда иштирок этиш;
  •  ОАВда ташкилот раҳбарларининг чиқишларини, интервью, жонли эфирларни тайёрлаш;
  • Ташкилот фаолияти ҳақида ОАВдаги материалларни тезкор жамлаш ва таҳлил этиш;
  •  Ташкилот фаолияти масалаларига оид жамият фикрини ўзгариши тенденциясини ўрганиш;
  • Ташкилот вакиллари иштирокидаги расмий тадбирларда ахборот таъминотини ташкил этиш;
  • Матбуотнинг ҳар кунги таҳлилини тайёрлаш;
  • Ташкилот фаолияти ҳақидаги чоп этилган маълумотларни ҳақиқийлигини текшириш ва раддия ва тушунтириш хатларини тайёрлаш;
  • Ташкилотнинг расмий интернет-ресурсларида маълумотларни ўз вақтида янгилаб бориш;
  • ОАВ вакиллари билан музокараларни олиб бориш ва улар билан алоқаларни ўрнатиш;
  • Хизмат хатларини тузиш ва телефонда мулоқотларни олиб бориш;
  • Ўрнатилган тартибда техник ҳужжат ва ҳисоботларниюритиш;
  • Бошқа вазифалар ҳам юклатилиши мумкин.

Бўлимнинг вазифалари:

  • кенг жамоатчиликни Қўмита фаолияти билан таништириш, оммавий ахборот воситаларини Қўмита ҳақидаги ахборот ва маълумотлар билан таъминлаш, Қўмита ҳақидаги маълумотлар ҳаққонийлигини назорат қилиш, жамиятда Қўмитанинг ижобий имиджини шакллантириш ва қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
Юридик хизмат
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг юрисконсульти

Курбанова Нилуфар Заиржановна

Бўлим бошлиғининг вазифалари:

  • қўмитанинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;
  • қўмита томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;
  • қўмитанинг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш;
  • давлат органлари ва ташкилоти ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш;
  • шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, қўмитанинг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech