• Телефон:+998 (71) 239-40-42
  • Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30 уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00

Тест режими

Меню

Раҳбарият

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси

Нарбаева Танзила Камаловна

  • 0 (371) 239-40-42
  • Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни 09:00-13:00 14:00-18:00

Нарбаева Танзила Камаловна  Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида туғилган, маълумоти олий, 1981 йилда  Тошкент давлат университетини битирган, педагогика фанлари номзоди.  

Иш фаолиятини 1974 йилда Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳридаги 1-мактаб ёшлари етакчиси лавозимидан бошлаб, 1975-1995 йиллари  Тошкент шаҳрида  мактаб ўқитувчиси, директор ўринбосари ва Тошкент шаҳар ўқувчилар уйи директори,  кейинчалик  турли даражалидаги давлат  органларида масъул лавозимларда ишлаган. 1995-2010 йиллари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари котибияти мудири, Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш мажмуаси раҳбари котибияти мудири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, бош мутахассиси лавозимларини эгаллаган.

2010-2016 йиллари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси лавозимида ишлаган.

2016 йилдан хозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида фаолият кўрсатмоқда.

Оилали, 2 нафак фарзанди бор.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг биринчи ўринбосари

Маҳкамова Зулайхо Бахриддиновна

  • 0 (371) 239-10-19
  • Ҳар куни (якшанбадан ташқари) 09:00-13:00 14:00-18:00

Махкамова Зулайхо Бахриддиновна Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида туғилган, маълумоти олий, 1989 йилда Наманган Давлат педагогика институти, 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини битирган.

1989-1998 йиллари - Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани умумий ўрта таълим мактабларида  ўқитувчи, мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.
1998-2003 йиллари - Янгиқўрғон тумани ҳокимининг оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўринбосари, 2003-2006 йиллари - Фермер ва дехқон хўжаликлари уюшмаси Янгиқўрғон туман вакиллиги директори, кейинчалик  туман фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш маркази директори,  2006-2018 йиллари - Янгиқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари – хотин қизлар қўмитаси раиси,  Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ва  Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган.

2018 йил май ойидан буён Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, аёллар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда ФҲДЁ органлари билан ишлаш бўлимларига раҳбарлик қилади.

Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, аёллар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда ФҲДЁ органлари билан ишлаш бўлимларига раҳбарлик қилади;

меҳнат жамоаларида гендер тенглик масалаларини таҳлил қилади ва тегишли таклифлар тайёрлайди;

жамиятимизда турли соҳаларда фаолият юритаётган фаол, ташаббускор хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантирилишини ва уларнинг турли раҳбар лавозимларига тавсия этилишини ташкил этади;

Хотин-қизлар қўмитаси тизимида самарали меҳнат қилаётган ходимларни Давлат мукофотларига тавсия этилиши бўйича таклифлар тақдим этади;

ҳудудий хотин-қизлар қўмиталари фаолиятини таҳлил қилади ва шу асосда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини яхшилаш, ижтимоий муаммоларини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни белгилайди ва амалга оширилишини таъминлайди;

иқтидорли ва ташаббускор қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва иқтидорларини тўла намоён этишларига кўмаклашиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни йўлга қўяди ва ёшлар ташкилотлари билан ҳамкорликда ёшлар ташаббусларини ва қобилиятларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил этади;

Қўмита қошидаги “Қизларжон” жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш билан боғлиқ ишларни амалга оширади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари

Маруфова Гулнора Махмудовна

  • 0 (371) 239-10-19
  • Ҳар куни (якшанбадан ташқари) 09:00-13:00 14:00-18:00

Маруфова Гулнора Махмудовна Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида туғилган, ўзбек, маълумоти олий.

1977 йилда Фарғона давлат педагогика институтини тамомлаган. У 1977-1991 йиллари Фарғона шаҳридаги 10-ўрта мактабда ўқитувчиси, ўқув-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари, директор, 1991-1997 йиллари Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят кенгашининг иккинчи котиби, 1997-2004 йиллари Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган. 2004 йилдан буён Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатади.

Оилали, 1 нафар фарзанди бор.

Инновация ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими ҳамда Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлимлари фаолиятига раҳбарлик қилади ва мувофиқлаштиради;

Хотин-қизлар қўмитаси тизимида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва такомиллаштириш стратегияси ишлаб чиқилишини ва амалиётга татбиқ этилишини ташкил этади;

Қўмита тизимида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилишини ташкил этади ҳамда бажарилишини назорат қилади;

Хотин-қизлар қўмитасининг расмий порталини босқичма-босқич такомиллаштириш, унда фойдаланувчилар учун қулай бўлган турли интерактив хизматлар жорий этилишини йўлга қўяди.

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилади, уларнинг мурожаатлари таҳлили асосида таклифлар ишлаб чиқади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари

Нурматова Мукарам Ахмедовна

  • 0 (371) 231-26-98
  • Ҳар куни (якшанбадан ташқари) 09:00-13:00 14:00-18:00

Қашқадарё вилояти Шахрисабз шаҳрида туғилган.

1980 йилда Тошкент давлат университетини имтиёзли тамомлаган. 1980-2018 йиллар давомида олий таълим муассасаларида ўқитувчи, доцент, профессор, кафедра мудири лавозимларида, Тошкент шаҳар “Олима” уюшмасининг раиси сифатида фаолият юритиб келган. Фалсафа фанлари доктори, профессор.

2018 йил май ойидан буён Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

Ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволда бўлган хотин-қизлар билан ишлаш бўлими ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, хотин-қизларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўлимлари фаолиятига раҳбарлик қилади ва мувофиқлаштиради;

оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оила маънавияти ва маданиятини шакллантириш, замон талабларига мос ҳолда илм-фан чўққиларини эгаллаши учун яратилган имкониятларини кенгайтириш мақсадида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича қўмита олдига қўйилган вазифаларни амалга оширади;

маҳаллалардаги ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва барқарорлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасидаги турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тизимли ишларни йўлга қўйиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва амалиётга татбиқ этади;

ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, вояга етмаганлар билан ишлаш йўналишида аниқ вазифалар ишлаб чиқади ҳамда амалга ошрилишини таъминлайди;

оилавий ажралишларнинг, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўяди ва манзилли чораларни белгилайди ҳамда ижросини таъминлайди;

маҳалла мутахассислари ва тегишли комиссиялар фаолиятининг самарали йўлга қўйилишида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан яқин ҳамкорлик қилади;

турли салбий ҳолатлар кузатилаётган оилалар, диний ақидапарастлик, ёт ғоялар таъсирига тушган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб борилишини ташкил қилади;

хотин-қизлар соғлом турмуш тарзини ва тиббий маданиятни шакллантириш, аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишларни белгилайди ҳамда ижросини ташкил этади;

хотин-қизлар спортини ривожлантириш, ва улар ўртасида спортнинг оммавийлигини таъминлаш, уларнинг спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш юзасидан тегишли чораларни белгилайди ва амалга оширилишини ташкил этади;

болаларнинг, биринчи навбатда, болалар шаҳарчалари ва Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва ота-она ғамхўрлигидан маҳрум бўлган болаларнинг шароитларини яхшилаш билан боғлиқ режалар ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech