• Телефон:+998 (71) 239-40-42
  • Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30 уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00

Тест режими

Меню

Бошқарув ва раёсат

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 2013 йилда тасдиқланган Уставига мувофиқ

Қўмита тизими:

Ўзбекистон Хотин-қизлари Конференцияси;

Хотин-қизлар қўмитаси (кейинги ўринларда – Қўмита Бошқаруви);

Тафтиш комиссиясидан иборат.

Қўмита Бошқаруви сони 60 кишигача бўлган Қўмита аъзоларидан, шу жумладан, Қўмита раиси, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмиталари раисларидан сайланади.

Қўмита Бошқаруви аъзолари беш йил муддатга сайланади.

Қўмита Бошқаруви йиғилишлари бир йилда икки мартадан кам бўлмаган ҳолда ўтказилади.

Қўмита Бошқаруви ваколатларига қуйидагилар киради: 

Қўмита Конференциялари оралиғида Қўмита фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш;

аёлларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёлларни касбий, жисмоний, маънавий ва интеллектуал ўсиши соҳасида, шунингдек, жамиятни модернизациялаш ва демократик янгиланиш, Ўзбекистонда жамият ва давлат қурилиши жараёнларида аёллар ролини кучайтириш ва бошқа масалалар бўйича амалий чора-тадбирларни тасдиқлаш;

Қўмита Уставида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш, Конференцияларда қабул қилинган қарорлар бажарилишини таъминлаш;

Қўмитанинг йиллик иш режаларини тасдиқлаш;

Қўмитага аъзо бўлиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

Қўмитанинг харажатлар ва даромадлар сметасини, йиллик бюджетини тасдиқлаш, унинг мулкини бошқариш;

Уставда кўзда тутилган вазифаларни бажариш учун тадбиркорлик тузилмалари ва жамғармаларини ташкил этиш ва тугатиш бўйича қарорларни қабул қилиш;

Қўмита рамзий белгиларини тасдиқлаш;

оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш;

ҳудудий хотин-қизлар қўмиталарини ташкил этиш ва тугатиш бўйича қарорлар қабул қилиш;

ҳудудий хотин-қизлар қўмиталари фаолиятини мувофиқлаштириш.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech