• Телефон:+998 (71) 239-40-42
  • Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30 уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00

Тест режими

Меню

Иш фаолияти

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилотлари фаолияти тўғрисида

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилоти томонидан жойларда аёлларнинг фаоллигини ошириш, уларни бошқарув органларига тавсия этиш, хотин-қизларни иш билан таъминлаш, бу борада бошланғич ташкилотларига уюшмаган хотин-қизларни бириктириш ишларини олиб бориш ишлри олиб борилмоқда.

Мазкур ишларнинг бажарилиши, хусусан, ёрдамга муҳтож, оғир ижтимоий аҳволдаги аёлларни манзилли ҳимоялаш, уюшмаган ва ишсиз хотин-қизлар билан ишлаш борасида бошланғич Хотин-қизлар қўмиталари томонидан 21760 марта учрашув ва давра суҳбатлари, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган 340 та кўргазма ва савдо-ярмаркалари ташкил қилинди.

Жойларда аксарият хотин-қизлар фаолит юритувчи бошланғич ташкилотларга уюшмаган хотин-қизларни бириктириш ишлари олиб борилди. Жумладан, Андижон вилояти Балиқчи туманидаги “Ханой ипаги” МЧЖдаги болшанғич ташкилотига70 нафар, Асака туманидаги “GM-Uzdekistan” қўшма корхонаси бошланғич ташкилотига маҳаллардан 48 нафар, Фарғона вилоятидаги Нефтни қайта ишлаш заводидаги бошланғич ташкилотига 50 нафар, ЎзДЭО корхонасига 24 нафар, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги “Салом” фабрикасидаги бошланғич ташкилотига 30 нафар  маҳаллалардаги уюшмаган хотин-қизлар бириктирилиб, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва касбий маҳоратини ошириш, оила муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги ишларни янада жонлантириш вазифаси юклатилди.

2018 йилда Қўмитанинг бошланғич ташиклотлари ёрдамида уюшмаган хотин-қизларнинг 172 нафари ишлаб чиқариш корхоналарига ишга жойлаштирилди.

Ҳудудий хотин-қизлар қўмиталари, шунингдек, маҳалла, таълим муассасалари ва корхона ташкилотлардаги хотин-қизлар  бошланғич ташкилотлари томонидан ҳисобот даврида Давлат дастурининг мазмун-моҳияти, мақсади ва вазифаларига бағишланган 1.449 та давра суҳбатлари, семинарлар, тарғибот тадбирлари ўтказилди. 

Мазкур тадбирларнинг 728 таси маҳаллаларда, 377 таси умумтаълим мактаби, касб-ҳунар коллежи, академик лицей ҳамда олий ўқув юртларида, 344 таси корхона ташкилотларда ўтказилди.  Тадбирларда 30.429 нафар аҳоли, жумладан, 21. 000 нафарга яқин хотин-қизлар ва ёшлар жалб этилди.

Мазкур йўналишда ОАВларида 283 маротаба, шундан, телевидениеда 25 маротаба, радиода 112 маротаба, матбуотда   46 маротаба чиқишлар қилинди.

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech