• Телефон:+998 (71) 239-40-42
  • Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30 уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00

Тест режими

Меню

Ишга туширилган корхоналар

Ишсиз бўлган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси  билан фаолияти йўлга қўйилаётган кичик бизнес субектлари ҳақида

 

Олиб борилган саъй-ҳаракатлар самарасида, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида ишлаш истаги бўлган хотин-қизлар борлиги аниқланди.

Шу мақсадда, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси ва таклифи билан жойларда фойдаланилмаётган бўш бинолар ўрганилди, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган хотин-қизлар учун имтиёзли кредит фоизлари белгиланди.

Унга кўра, ҳудудларда 1 минг 779 та тикувчилик, қандолатчилик ва бошқа йўналишларда кичик корхона (цех)лар ташкил этилиб, 11 минг 21 нафар оғир турмуш шароитидаги ва ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Шунингдек, “Устоз – шогирд” тизими асосида хотин-қизларнинг 6 944 нафари ҳунармандчиликка жалб этилди.

Уйма-уй юриш натижасида аниқланган ишлаш истагидаги хотин-қизларнинг 13 954 нафари касаначилик асосида йирик корхона, ташкилотларга ишга жойлаштирилди.

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech