• Телефон:+998 (71) 239-40-42
  • Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30 уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00

Тест режими

Меню

Марказ фаолияти

Аёллар ижтимоий мослашуви марказлари фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармонида ҳудудларда ёрдамга мухтож бўлган оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга манзилли ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланган.

Жойларда хотин-қизлар қўмиталари ҳузурида реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларини босқичма-босқич ташкил этиш мақсадида ишлар олиб борилиб, бугунги кунга қадар жами 136  та марказлар ўз фаолиятини бошлади. Ҳар бир марказда психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий соҳа ва тиббиёт ходимларинин жамоатчилик асосида фаолияти йўлга қўйилди.

Ушбу марказларда зўровонликка учраган, оғир вазиятга тушиб қолган, инқироз ҳолатидаги хотин-қизларга зудлик билан ёрдам кўрсатиш мақсадида жорий йилнинг 1 сентябридан қисқа “1146 Ишонч рақами” ишга туширилди. Ишонч рақамлари ишга тушгандан буён турли мавзуларда 10 000 дан зиёд қўнғироқлар амалга оширилди

2018 йил 10 декабрь ҳолатига кўра “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Марказ”ларига республика миқёсида 5556 нафар хотин-қизлар томонидан мурожаат қилинган.

- Шундан 707 таси оғир вазиятга тушиб қолган, инқироз ҳолатидаги аёллар бўлиб, Ижтимоий мослашув Марказ мутахассислари томонидан уларга оғир вазиятдан чиқиб кетиш учун барча зарурий чоралар кўрилди.

- 860 нафар хотин-қизларга ҳуқуқлари бузилганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига ҳамда ажрим ва алимент масалалари юзасида судга мурожаат этишлари тушунтирилди,

-  1156 нафар хотин-қизларга тиббий ёрдам кўрсатилди,

-  1115 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди,

- 248 нафар уй бекаларига тадбиркорлик ва ҳунармандчилик билан шуғулланиш учун кредитлар ажратилди,

- 1483 нафар хотин-қизларига маҳаллалардаги “Яраштириш комиссия”ларини жалб қилган ҳолда оилаларига қайтарилди.

Аёлларни тўлақонли ижтимоий-тиббий мослашувини ҳал этишга ва таъминлашга кўмаклашиш Аёллар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятининг мақсади ҳисобланади. Ушбу мақсадга эришишда Хотин-қизлар қўмитаси давлат органлари ва тадбиркорларни жалб қилган ҳолда Аёллар ижтимоий мослашуви маркази фаолияти учун бино  ажратилди.

Аёллар ижтимоий мослашуви марказига туман ва шаҳардаги барча маҳаллалардаги мавжуд хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар рўйхати шакллантирилиб, Аёллар ижтимоий мослашуви марказида навбатчилик қилиш бўйича рўйхат тузилди, тиббий ёрдам ва муолажаларга эҳтиёж сезилганда соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотлардан тиббиёт ходимларини тезкорлик билан жалб қилиш масалалари ҳал қилинди, тумандаги ташкилот ва муассасаларидан психологларни ҳамда адвокатлик тузилмаларидан ҳуқуқшунослардан тузилган навбатчилик жадваллар асосида жалб қилишни ташкиллаштирилди.

Марказ таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари мутахассисларини, илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар, нодавлат ташкилотлар вакилларини, шунингдек хорижий мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш, ҳамда вазирликлар, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан Аёллар ижтимоий мослашуви марказига юкланган вазифалар доирасида зарур ахборотларни  қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сўраш ва олиш, аёлларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш, аёлларнинг ижтимоий мослашуви муаммоларини ўрганиш соҳасидаги тадқиқотлар дастурини шакллантириш ва уни амалга ошириш учун маблағлар олиш, Ҳалқаро ҳамкорлик дастурларида қатнашиш, жамғармалар, марказлар, ўқув юртлари билан биргаликда хайрия тадбирлари ўтказиш, тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган.         Марказ ўз фаолияти, жойлашган манзили ва боғланиш учун телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотларни тумандаги барча фуқаролар йиғинлари, ташкилот ва муассасаларда маълум қилиши ва эълон бериш орқали (жамоат жойларда, одамлар гавжум жойларда, эълонлар тахтасида), ташриф қоғозлари (визитка) тарқатиш йўли билан, унда мутахассисларнинг исми шарифи, манзили, мобил ва иш телефон рақамлари кўрсатилади, ишонч телефон рақамлари (мутахассисларнинг мобил ва иш телефон рақамлари) кучга кирди.

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech