• Телефон:+998 (71) 239-40-42
  • Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30 уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00

Тест режими

Меню

Уй-жой бериш тартиби

Талабгорларнииг аризаларини кўриб чиқиш ва уларга ипотека кредити бериш тартиби

  1. Ҳудудий комиссиялар Дастурда иштирок этиш учун ёзма тавсия берилган талабгорлар рўйхатини ҳар бир туман (шаҳар)да ҳар йили амалга оширилаётган Дастурлар доирасида ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган арзон уй-жойлар билан таъминлаш тартибига мувофиқ шакллантиради ва Комиссиянинг баённомаси билан тасдиқлайди. Рўйхатда талабгорларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, паспортига оид маълумотлар, оила аъзолари сони ва бериладиган арзон уй-жойларнинг тури (қўшимча муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма билан комплекс ҳолда қурилган кўп қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) ва майдони 0,02 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2 ва 3 хонали уйлар) аниқ кўрсатилади.
  2. Комиссиянинг баённомаси ва тасдиқланган рўйхат тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят хотин-қизлар қўмиталарига уч иш куни ичида тақдим этилади.
  3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмиталари тегишли ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланган уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг рўйхатларини туман (шаҳар)лар бўйича умумлаштиради ва уларни уч иш куни ичида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига тақдим этади.
  4. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳудудлардан қабул қилинган рўйхатлар асосида кам таъминланган хотин-қизларнинг республика бўйича рўйхатларини умумлаштиради ва Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Васийлик кенгашига (кейинги ўринларда Васийлик кенгаши деб аталади) кўриб чиқиш учун киритади.
  5. Васийлик кенгаши ўзининг йиғилишида талабгорлар рўйхатни кўриб чиқади ва йиғилиш қарори билан Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондига уларнинг бошланғич бадалларини тўлаш учун тақдим этади.
  6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, «Қишлоқ қурилиш инвест», «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компаниялари талабгорлар ишлайдиган ташкилотлар билан биргаликда республика бўйича рўйхатлар асосида ҳудудларда арзон уй-жойларни қуриш учун талаб этиладиган маблағларни, шу жумладан, дастлабки бадал тўловларини белгиланган тартибда аниқлайди.
  7. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази билан биргаликда арзон уй-жойларни қуриш учун талаб этиладиган дастлабки бадални Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобига, шунингдек талабгор кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитни қоплашга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига талабгорнинг жамғарма омонат ҳисоб рақамига ўтказилишини назорат қилади.
  8. Инжиниринг компаниясининг филиали Дастурлар доирасида арзон уй-жойлар қуриш бўйича талабгорларнинг аризаларини қабул қилади ва кўриб чиқади ҳамда белгиланган тартибда улар билан дастлабки шартномаларни тузади.

Инжиниринг компаниясининг филиали билан дастлабки шартномаларни тузган талабгорлар иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига ипотека кредити бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қиладилар.

  1. Ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) ёзма тавсия;

б) кредит олишнинг мақсади, таъминланганлиги, кредит муддати ва суммаси кўрсатилган ҳолда ипотека кредити олишга буюртманома;

в) талабгор (биргаликда қарз олувчи) нинг паспорти нусхаси;

г) яшаш жойидан оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома;

д) талабгор (биргаликда қарз олувчи) нинг молиявий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар;

е) дастлабки бадал жамғарма омонат ҳисоб рақамига жойлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

ж) инжиниринг компаниясининг филиали билан тузилган дастлабки шартноманинг нусхаси.

  1. Иштирок этувчи тижорат банкининг филиаллари амалдаги тартиб асосида талабгорларнинг ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқади.
  2. Талабгорларни танлашда иштирок этувчи тижорат банкининг филиали Комиссия томонидан белгиланган ижтимоий устуворликни ва ёзма тавсияни эътиборга олган ҳолда талабгорларнинг кредитга лаёқатини баҳолайди.
  3. Талабгор (биргаликда қарз олувчи) учун ажратилаётган имтиёзли кредитлар:

талабгорнинг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

талабгор кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

  1. Ипотека кредити бериш рад этилган талабгорлар кейинги йилда Комиссия томонидан ёзма тавсия олганидан сўнг белгиланган тартибда ипотека кредити бериш тўғрисида такроран ариза беришга ҳақлидир.

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech