• Телефон:+998 (71) 239-40-42
  • Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30 уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00

Тест режими

Меню

“Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” Республика танлови

Мамлакатимиз хотин-қизларининг инновацион ғоялари, лойиҳа ва ишланмаларини жорий этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,  фан-таълим ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг амалга ошираётган лойиҳалари самарадорлигини  ошириш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” Республика танлови анъанавий ўтказиб келинмоқда.

«Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» Республика танловида олима аёллар, ўқитувчи, ихтирочи, инженер, конструктор, дастурчи, шифокор, фармацевт, мутахассис, тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар ҳамда иқтидорли талаба ва ўқувчи қизлар ўз ихтиролари, инновацион ғоя ва лойиҳалари билан иштирок этишлари мумкин.

Танловда ёш бўйича чеклов йўқ.

 ТАНЛОВ НОМИНАЦИЯЛАРИ:

  1. Энг яхши ихтиро;
  2. Энг яхши фойдали модел;
  3. Энг яхши саноат намунаси;
  4. Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси;
  5. Энг самарали инновацион лойиҳа (фан ва техниканинг устувор йўналишлари бўйича);
  6. Энг яхши бизнес лойиҳа;
  7. Омадли старт (ўз инновацион лойиҳаси асосида тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлаётган хотин-қизлар учун);
  8. Ҳунарманд хотин-қизларнинг энг яхши инновацион лойиҳаси;
  9. Ижтимоий соҳа бўйича энг яхши инновацион лойиҳа;
  10. Иқтидорли қизнинг энг истиқболли инновацион ғояси.

 

Танловда иштирок этмоқчи бўлган инновацион лойиҳанинг муаллифи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўзи яшаб турган ёки фаолият юритаётган туманнинг (шаҳар) Хотин-қизлар қўмитасига тақдим этиши лозим.

Ариза билан бирга топшириладиган барча ҳужжатлар қоғоз шаклда, папкага тўпланган ҳолда тақдим этилади.

Белгиланган муддатдан кечикиб топширилган ва қўйилган талабларга мос келмайдиган ҳамда бошқа ишлардан кўчирилган (плагиат) материаллар кўриб чиқилмайди.

Танлов бир йилда бир маротаба ўтказилади.

Танловлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech