• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

“Нафосат - 2018” Республика кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан жорий йилнинг сентябрь-декабрь ойларида модельер-дизайнерлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, турли хил ташкилотларда фаолият олиб бораётган аёл ходимлар учун либослар намуналарини яратиш мақсадида “Нафосат - 2018” анъанавий Республика кўрик-танлови ўтказилди.

 

Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан модельер-дизайнерлар, ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларидан 460 нафардан ортиқ номзодлар иштирок этди.

 

“Нафосат-2018” кўрик-танловининг вилоят босқичида 42 нафар иштирокчилар ғолиб деб топилиб, республика босқичига йўлланма олди.

 

Танловда иштирокчи қизлар раҳбар аёл, талаба қиз, ижодкор аёл либосларининг намуналари билан иштирок этди.
Республика босқичида ғолиб деб топилган 14 нафар иштирокчиларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди. Олий ўрин Гран-при Жиззах вилояти вакиласи Турдиева Мўтабар Нормурод қизига насиб этди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech