• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

СОВРИНДОР ҚИЗЛАР АЙБДОР ҚИЗЛАР ЭМАС...

Элмира Боситхонова Хоразмдаги 23 нафар Зулфия мукофоти совриндорларининг аксарияти билан учрашди. Юзма-юз суҳбатларда вилоятдан тавсия этилиб Зулфия мукофотига сазовор бўлган қизларнинг мониторинг натижалари таҳлил этилганида, совриндорларнинг 70 фоизи жамоат ишларида фаол, Бош прокуратура, Ички ишлар, Ҳаво йўллари каби мураккаб тизимларда, шунингдек бир қисми Республика ташкилотларида масъулиятли вазифаларда фаолият юритаётгани ва уларнинг деярли 100 фоизи ижтимоий-сиёсий фаол жараёнлар – сайловларда иштирок этиш ниятида экани маълум бўлди.

 

 

Совриндор қизлар кейинги пайтларда уларнинг мониторинги, муаммоларини ҳал этиш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилганини, ижтимоий тармоқларда уларга нисбатан айтилаётган баъзи фикрлардан норози эканларини билдирдилар ва мазкур масалаларни ҳал этиш учун энди ўзлари сафарбар бўлиб қаттиқ меҳнат қилишга бел боғлаганларини таъкидладилар.

 

 

Тадбирга таклиф этилган Зулфия мукофотига номзодлар, имконияти чекланган қизларнинг муаммолари, таклиф ва тавсиялари тингланди. Сорвиндорларнинг ушбу қизлар билан дўстона муносабатлари мустаҳкамланиши, Хотин-қизлар қўмиталарининг фаол ёш хотин-қиз кадрлар сафи бўлган ушбу совриндор қизларнинг қўмитанинг олдига қўйилган мақсад ва вазифаларини бажаришда асосий кучлардан бири бўлиб меҳнат қилишининг чоралари кўрилди.

 

 

Хоразмлик қизлар муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлис Сенатининг 20 ялпи мажлисидаги нутқининг асил моҳиятини кенг тарғиб этиш, “Қизларжон” клуби фаолиятини янада кучайтириш, ёш қизлар билан қишлоқ жойларида тадбирларни ташкиллаштириш таклифларини ўртага ташлади. Улар жорий йилнинг август ойида ўтказиладиган совриндорлар форуми ва “Қизларжон” клубининг тақдимот маросимига тайёр эканларини билдирдилар.

 

 

Э.Боситхонова уларга сиёсат йўли ҳам ҳаёт йўли каби машаққатли, бироқ муқаддас эканини, депутат, раҳбар, нуфузли аёл бўлиш учун қалбан меҳнаткаш, халқи ва юртини қаттиқ севадиган замонавий ва диний-дунёвий билимларга эга бўлиш шарт ва зарурлигини таъкидлаб, масъулларга совриндор ва мукофотга номзод қизларнинг салоҳиятини юзага чиқаришда кўмаклашиш, уларнинг қобилиятларидан фойдаланиш юзасидан топшириқлар берди.

 

Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech