• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

17 НАФАР АЁЛ НАВРЎЗ БАЙРАМИНИ ОИЛАСИ БАҒРИДА КУТИБ ОЛИШ БАХТИГА МУЯССАР БЎЛДИ

2019 йил 14 март куни Хотин-қизлар қўмитаси ва Олий суд вакиллари томонидан Зангиота туманида жойлашган жазони ижро этиш муассаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкума аёллар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Мулоқот жараёнида уларнинг муаммолари тингланди, 15 нафар жазо ўтаётган аёлнинг аризалари қабул қилинди. Маҳкума аёлларга юртимизда аёллар учун яратилган имтиёз ва шарт-шароитлар ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди.

 

19 март куни эса, Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ҳамда жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани судининг аёллар жазони ижро этиш муассасаси ва манзил-колонияда сайёр суд мажлислари бўлиб ўтди.

 

5 нафар жазо ўтаётган аёлнинг иши Олий суд томонидан назорат тартибида кўриб чиқилиб, уларнинг содир этган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, аҳлоқан тузалиш йўлига ўтганлиги ҳамда жазонинг асосий қисмини ўтаганлиги ҳисобга олиниб, жазодан озод қилинди.

 

Жиноят ишлари бўйича Зангиота туман суди томонидан 5 нафар аёл жазони ижро этиш муассасасидан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

 

Шунингдек, аҳлоқ тузатиш иши жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш ҳақидаги суд қарорлари бекор қилиниб, 2 нафар аёл оиласи бағрига қайтарилди. Бундан ташқари, манзил-колонияда жазо ўтаётган 5 нафар аёл жазодан озод қилинди.

 

Умуман айтганда, халқимизнинг ардоқли байрами Наврўз юртимизга кириб келаётган паллада 17 нафар аёл бу қутлуғ айёмни оиласи бағрида кутиб олиш бахтига муяссар бўлди.

 

Бундан ташқари, яна 22 нафар аёл жазони ижро этиш муассасасидан манзил-колонияга ўтказилди.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech