• Телефон:+998 (71) 239-40-42
  • Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30 уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

2019 йилнинг I чорагида Ўзбекистонда яна 40 та шелтер очилади

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмиталари раисларининг ҳисоботи тингланиб, ҳамкор ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида брифинглар ташкил этилди.

 

Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти тўғрисида хабардор этишга бағишланди.

 

Бугунги кунда жойларда хотин-қизлар қўмиталари ҳузурида “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказ”ларини босқичма-босқич ташкил этиш ишлари олиб борилиб, жами 160 та марказлар ўз фаолиятини бошлади. 2019 йилнинг I чораги давомида туман шаҳарларда яна 40 та марказ очилиши режалаштирилмоқда.

 

Брифингда Аёллар ижтимоий мослашув марказлари томонидан келгусида амалга ошириладиган вазифалар хусусида ҳам маълумотга эга бўлдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech