• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

2019 йилнинг ўтган даврида қарийб 4 минг нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида маҳалла тадбиркори томонидан 20 нафар аёлнинг бандлиги таъминланди. Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 27 март куни “Adl plast” корхонаси ишга туширилиб, 40 нафар аёл иш билан таьминланди. Бу каби мисоллар жуда кўп, кун сайин тадбиркорлар кўпайиб, аёллар бандлиги таъминланиб бормоқда.

 

Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудий Хотин-қизлар қўмиталари ташаббуси билан 499 та тикувчилик, қандолатчилик ва бошқа йўналишларда кичик корхона (цех)лар ташкил этилиб, уларда 3 минг 712 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

 

Ҳудудларда “Устоз-шогирд” тизими асосида хотин-қизларнинг 1 минг 461 нафари хунармандчиликка, 1 минг 360 нафари касаначиликка жалб этилиши орқали, уларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.

 

Хотин-қизлар қўмиталари кўмагида ташкил этилган оилавий боғчалар сони 280 тани ташкил этиб, унда 821 нафар хотин-қизлар учун иш ўрни яратилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech