• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

5 та Ташаббусга муносиб жавоб

Давлатимиз раҳбарининг 5 та Ташаббусига муносиб жавоб тариқасида Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси барча ҳудудларда ёш қизлар билан ишлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маданий тадбирларга кенг жалб этиш, китобга бўлган меҳрини уйғотиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга тўғри йўл кўрсатиш, ишсизларини иш билан таъминлаш, спортга жалб этиш учун шароитлар яратиб бериш каби кўплаб тизимли ишларни амалга оширмоқда.

Хабарингиз бор, Республикамиздаги барча таълим муассасалари, маҳаллалар, корхона ва ташкилотларда ёш қизларнинг маънавиятини юксалтириш, иқтидорли қизлар сафини кенгайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жамоатчилик асосида “Қизларжон” клублари ташкил этилган.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан клублар фаолиятини мувофиқлаштириш ва такомилаштириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш бўйича 2018-2019 ўқув йилида "Қизларжон" клубининг  ягона режаси ҳудудларга ижро учун йўналтирилди.

Клублар фаолиятининг асосий мақсади қизларни одоб-ахлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш, уларни оилага тайёрлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, кийиниш ва муомала маданиятини, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини юксалтириш, онги ва қалбини турли ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган.

"Қизларжон" клуби фаолияти  орқали фаол ва иқтидорли қизлар сафини кенгайтириш, ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, уларни халқимизнинг одоб-ахлоқ меъёрлари, миллий қадриятларимиз ҳамда истиқлол ғояларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, турли ёт ғоялар, "оммавий маданият" таъсирига тушиб қолишларининг олди олинмоқда.

Машғулотларда талаба ва ўқувчи қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, пазандалик, бичиш-тикиш сингари рўзғор юмушларини, шунингдек, гигиена ва соғлом турмуш тарзи қоидаларига амал қилиш, мустақил ҳаётга тайёргарлик борасидаги билим ва кўникмаларни пухта ўзлаштириб олишлари учун зарур шароитлар яратилган.

Клуб етакчилари томонидан "Тенгдош-тенгдошга" шиори остида олиб борилаётган тарғибот ва тушунтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу билан ҳар бир қиз илғор ўқувчилар сафида юришга, ўқишда, жамоат ишларида фаол бўлишга интилмоқда.

Шунингдек, бугунги кунда ёшлар, айниқса қиз болаларни тарбиялаш, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллашига ёрдам бериш, эрта никоҳларнинг олдини олиш, урф-одат ва маросимларни тартибга солиш эҳтиёжи мавжуд. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Қиз бола – бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эгасидир”, деган эътирофи миллат давомчилари бўлмиш қизларимизни оилага, жамиятга, давлатга муносиб инсонлар қилиб тарбиялашда ҳар бир инсон масъул эканлигини англатади.

Хотин-қизлар маънавиятини юксалтириш, келажак пойдевори бўлмиш қизларни Тўмарис, Нодирабегим, Зулфияхоним каби миллат ғурурига айланган буюк  сиймоларнинг муносиб давомчилари сифатида тарбиялаш, миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз асосида камол топтириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси анъанага мувофиқ, ҳар йили бутун Республикага тизимли иш тажрибасини оммалаштириш ва намуна сифатида бу йил Тошкент вилояти Бўка тумани мисолида 5 та Ташаббус доирасида амалий ишларни бошлаб юборди.

Бўка туманидаги 49 та умумтаълим мактабларида “Қизларжон” клублари фаолияти таҳлил этилиб, тумандаги 2, 5, 8, 9, 27-сонли ўрта мактаблар “Қизларжон” клубларида мазкур ташаббуслар доирасида янги талқиндаги ишлар бошлаб юборилди. Жорий йилнинг 3май куни “Қизларжон” клублари фаолиятига бағишланган ўқув семинарини ташкил этишга келишиб олинди.   

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech