• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

5 та ташаббуснинг 5-йўналиши бўйича Сергелида ишчи гуруҳ йиғилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева иштирокида Тошкент шаҳридаги Сергели туманида хотин-қизлар масалалари бўйича ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида намунавий ҳудудга айлантириш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та ташаббуснинг 5-йўналиши - хотин-қизларни бандлигини таъминлаш юзасидан Сергели туманида уйма-уй юриш орқали ишсиз хотин-қизларни рўйхатини шакллантириш, тумандаги мавжуд бўш иш ўринларига, янги очиладиган корхоналарга хотин-қизларни малакаларини тоифаларга бўлиш орқали ишга жойлаштириш масалаларини жойида ҳал этиш борасида маҳалла мутахассислари жалб этилди.

Шунингдек тумандаги оғир ижтимоий аҳволда яшаётган оилалар учун ажратилган хонадонларга ташриф буюрилди. Уларни ҳолидан хабар олинди. Янги уй жойлар атрофида хотин-қизлар учун яратиладиган корхоналар, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги аёлларга имтиёзли кредитлар ажратиш борасида амалга ошириладиган ишлар режалаштирилди. Сергели туманидаги Чоштепа маҳалласида фаолият бошлаган аёллар реабилитация маркази ҳамда «Дарё бўйи» маҳалласидаги ногиронлиги бор оилаларнинг холидан хабар олинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech