• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

57 нафар хотин-қизлармизга реабилитация воситалари топширилди

Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган инсонларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

 

Тошкент шаҳрида бу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарор ҳамда фармонларининг ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йилдан буён тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

 

Жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Учтепа туманига қилган ташрифидан сўнг, ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида    Ўзбекистон Хотин-қизлар Қўмитаси ҳузуридаги Хотин-қизларни ва  оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан Учтепа туманидаги оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, уларга қулай турмуш шароитини яратиш мақсадида  17 та ногиронлар аравачаси, 19 та эшитиш мосламаси, 8 та ҳасса, 2 та қўлтиқ таёқ, 7 та ходунок, 2 та тирсакли ҳасса, 2 та кўзи ожизлар ҳассаси совға қилинди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситханова, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Нажмутдинова, Учтепа туман ҳокими Ф.Абдуллаевлар иштирок этиб, 57 нафар хотин-қизлармизга реабилитация воситаларини тақдим этдилар.

 

Бу тадбирлар муҳтарам Президентимизнинг бевосита ташаббуслари ва қўллаб-қувватлашлари натижасида ташкил этилиб, аҳоли ўртасида ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган одилона сиёсатга бўлган ишончларини ортишига сабаб бўлмоқда. Чунки, бундай тадбирлар орқали неча йиллардан бери мавжуд бўлиб келаётган ногиронлиги бўлган, эътиборга мухтож, реабилитация воситаларига мухтож фуқароларнинг муаммоларининг ҳал этилишига, инсонларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратилмоқда.

 

Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech