• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

“Аёл соғлом бўлса, келажак соғлом бўлади“

Бугун, 14 сентябр тонгида Юнусобод туманидаги Ботаника боғи ҳар кунгидан-да анча гавжум бўлди. Бу бежиз эмас, албатта.

 

Боиси, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси шафелигида Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳамкорлигида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида соғломлаштириш гимнастикаси ва юриш марафони ташкил этилди.

 

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситханова, Тошкент шаҳар хокими ўринбосари, шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Нажмутдинова, Юнусобод тумани хокими ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Ишходжаева ҳамда Миробод тумани ҳокими ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Мадаминова, шунингдек, пойтахтимиздаги маҳалла фуқаролар йиғинларда фаолият юритаётган хотин-қизлар, уй бекалари, тиббиёт ходимлари ва кенг жамоатчилик қатнашди.

 

Қатнашчиларнинг таъкидлашича, мазкур тадбир аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва спортга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech