• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

“Аёллар маслаҳатхонаси”, “Қизлар саломатлиги маркази” ва “Саломатлик мактаблари” фаолиятига назар

23 август куни Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида белгилаб берилган вазифаларни сўзсиз бажариш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси жойлардаги бўлинмаларининг фаолиятини тизимли ташкил этиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди.

 

Унда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Гулнора Маруфова, Тошкент шаҳар хокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилбар Нажмитдинова ва Республикамизнинг барча вилоятлари Хотин-қизлар қўмитаси котибият мудирлари, Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқ ўринбосарлари, ҳамда махалла фаоллари иштирок этдилар.

 

“Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустахкамлаш, қизлар ва аёлларга сифатли акушер-гинекологик ва тиббий ёрдамларни ташкил этиш, ҳомиладорлик даврида аёллар парвариши сифатини яхшилашда “Аёллар маслаҳатхонаси”, “Қизлар саломатлиги маркази” ва “Саломатлик мактаблари” фаолиятининг роли хақида Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Раъно Хаитбаева томонидан маъруза тақдимот қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустахкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5325-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ахолининг репродуктив саломатлигини мустахкамлаш, қизлар ва аёлларга сифатли акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматларини ташкил этиш, ҳомиладорлик даврида аёллар парвариши сифатини яхшилаш мақсадида Республикада кўп тармоқли марказий поликлиникалар негизида “Аёллар маслаҳат бўлими”, “Қизлар маслаҳат марказ”лари, оилавий поликлиникаларда “Қизлар маслаҳат хоналари” ва аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш, репродуктив саломатлик тушунчаларини шакллантириш, баркамол авлодни вояга етказиш, оналар ва болалар ўлимини олдини олишга қаратилган “Саломатлик мактаблари” фаолияти йўлга қўйилганлиги, ҳозирги кунда “Аёллар маслаҳатхонаси” ва “Қизлар саломатлик маркази” ташкил этилиши, хафтаниниг белгиланган кунида ўтказиладиган “ҳомиладорликка мутлақ ва нисбий қаршилиги бўлган ўтказилаётган фертиль ёшидаги аёллар билан ишлаш” ҳамда “ҳомиладор аёллар маршрутини белгилаш”  каби йиғилишлар қисқа вақт ичида ўзининг яхши самарасини бераётгани, оналар ва гўдаклар ўлими сони камайишига олиб келгани таъкидланди.

 

Яшнобод тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Муаттархон Абдуллаева Яшнобод тумани кўп тармоқли марказий поликлиника қошидаги  “Аёллар маслаҳатхонаси”, “Қизлар саломатлиги маркази” фаолияти билан таништириб, семинар иштирокчиларига мастер-класс дарсларини ўтиб берди. Айниқса, Яшнобод туманидаги Тарновбоши маҳалласида ташкил этилган “Саломатлик мактаби”нинг ҳар бир аъзоси иштирокида ўз фаолиятини, ўз вазифаси ва ютуқларини бошқалар билан ўртоқлашуви келганларнинг олқишига сазовор бўлди.

 

Семинар-тренингнинг баҳс-мунозаралар жараёнида кўплаб таклифлар, кўрсатмалар берилди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech