• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Афғонистоннинг Одам савдосига қарши курашиш бўйича олий комиссияси Ўзбекистонда бу соҳада амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди

Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасида Афғонистон Ислом Республикасининг Одам савдоси ва мигрантлар контрабандасига қарши курашиш бўйича олий комиссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда глобал муаммолардан бири саналган одам савдоси билан боғлиқ масалалар, айниқса, бу муаммонинг мудҳиш оқибатларидан дунё хотин-қизлар жабр кўраётганлиги муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева меҳмонларга одам савдосидан жабр кўрган хотин-қизларга мамлакатимизда яратилган шарт-шароитлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Жумладан, Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика комиссияси ва Қўмита томонидан амалга оширилаётган ишлар бу борада самарали натижалар келтирилаётгани алоҳида таъкидланди.

Афғонистон Ислом Республикасининг Одам савдоси ва мигрантлар контрабандасига қарши курашиш бўйича олий комиссияси вакиллари одам савдосига қарши кураш бўйича республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга юқори баҳо бериб, бу борадаги тасаввурларини янада бойитганларини такидладилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech