• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Афсонавий хонанданинг афсонавий хонишлари янграган кеча...

Жорий йил 2 октябрь куни пойтахтимиздаги “Туркистон” концерт саройида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Польша Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамда Польша аёллар лигаси ҳамкорлигида уюштирилган, дунёга машҳур поляк хонандаси Анна Герман ижодига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди.

 

Тадбирда афсонавий қўшиқчининг “Сени севаман”, “Севги садоси”, Боғлар гуллаганда”, “Ён, ёнавер, менинг юлдузим”, “Нафосат”, “Ошиқлар шаҳри” ва бошқа қўшиқлари янгради.

 

Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад Анна Германнинг ижодий фаолиятини кенг тарғиб этиш ҳамда мамлакатимиз ёшларини санъаткор яратган асарлар билан яқиндан таништириш, турли мамлакатларда истиқомат қилувчи ёш хонандалар ўртасида санъат воситасида дўстлик алоқаларини ўрнатишдан иборатдир.

 

Айтиш жоизки, ўзбекистонлик хонандалар қўшиқчи номи билан аталувчи халқаро танловларда 2016 йилдан буён фаол қатнашиб келишади. Хусусан, худди шу йили ҳамюртимиз Ф.Гиргин “Анна Герман қўшиғини поляк тилида куйлаган энг яхши ижрочи” номинациясида ғолиб чиққан бўлса, 2018 йили яна бир вакилимиз С.Мустаева халқаро танловда фахрли иккинчи ўринни эгаллаган.

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech