• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

“AGROWOMENUZ” форуми ўтказилди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлиги, Ўзбекистон Ихтирочи аёллари маркази, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти билан ҳамкорликда жорий йилнинг 13-18 май кунлари “INNOWOMENWEEK” хотин-қизларнинг инновация ҳафталиги ўтказилди. “INNOWOMENWEEK” ҳафталигида иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган 1000 нафардан ортиқ хотин-қизлар иштирок этдилар.

Ҳафталик доирасида Тошкент давлат аграр университетида 13-14 май кунлари “AGROWOMENUZ” форуми ўтказилиб, хотин-қизлар томонидан аграр соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича олинган натижалар таҳлил қилинди, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш, уларни экспортга йўналтириш ҳамда соҳага инвеcтициялар жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, “INNOWOMENWEEK” ҳафталиги иштирокчиларининг ишланмалари, макет ва инновацион маҳсулотлари кўргазмаси ташкил қилинди.

 Хафталик иштирокчилари Тошкент давлат аграр университети қошидаги Биолаборатория ҳамда “Қишлок хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат маркази” фаолияти билан танишишди. Шунингдек, Жанубий Кореянинг Kopia марказида Кореялик мутахассислар томонидан ўқув семинари ташкил қилинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech