• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

“Ақлвой” ёш оналарнинг яқин кўмакчиси бўлади

4 октябрь куни пойтахтимизнинг Олмазор туманида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган “Модулли мобиль кўчма мактабгача таълим муассасаси”нинг тақдимоти бўлиб ўтди.

 

“Ақлвой” деб номланган мазкур кўчма мактабгача таълим муассасаси автобусга жойлаштирилган бўлиб, асосан, республикамизнинг энг чекка қишлоқлари, болалар боғчаси қуришнинг имкони бўлмаган ҳудудлар ҳамда овулларга мўлжалланган. Бу эса жойларда аёлларнинг мушкулини осонлаштириш, хотин-қизларнинг давлат ва жамоат ташкилотларида тўлақонли фаолият юритишларини таъминлаш имконини кенгайтиришга хизмат қилади. Аҳамиятлиси шундаки, бу каби кўчма мактабгача таълим муассасалари юртимизда илк бор татбиқ этилмоқда.

 

Ҳар бир вилоятнинг ўзига хос хусусияти ҳамда географик жойлашувидан келиб чиқиб тайёрланган 16 дона автобус тадбирдан сўнг белгиланган манзилларга юборилди.

 

Тақдимот маросимида Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири Агрепина Шин ва Шаҳноза Мирзиёева иштирок этди.

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech