• Телефон:+998 (71) 239-40-42
  • Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30 уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида хотин-қизларга яратилган шароитлар мониторинг қилинди

 

Жорий йилнинг 2-6 апрель кунлари Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида “Ўзбекистонда ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишига фуқаролик жамияти институтлари ва кенг жамоатчиликни жалб этиш”га бағишланган давра суҳбатлари ўтказилди.

 

Тадбир Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), ҳамда Конрад Аденауэр жамғармаси ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

 

Шунингдек, мазкур тадбир доирасида 2019 йил учун Инвестиция дастури ҳамда Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида назарда тутилган чора-тадбирлар ижросининг мониторингзи ҳам ўрганилди.

 

Мониторинг доирасида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида тикув-тиркотаж цехларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларга яратилган шароитлар, ҳудудларда фаолият бошлаган хотин-қизлар қўмиталари ҳузуридаги реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари (шелтерлар) фаолияти билан танишилди.  Шунингдек, ишчи гуруҳ Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқон шаҳридаги махсус қизлар учун Енгил саноат касб-ҳунар коллежига ташриф буюрди. Ўтган йилнинг кузида ушбу муассасада содир этилган воқеа кенг жамоатчиликда катта резонансга сабаб бўлган эди.

 

Бугунги кунда қизларнинг ижтимоий реабилитация ва мослашув борасида жуда кўп ишлар амалга оширилмоқда. Бу йил ўқувчиларнинг бир қисми китобсеварлар танловининг шаҳар босқичида иштирок этди. Мутолаага бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан коллеж кутубхонасига китоблар совға қилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech