• Телефон:+998 (71) 239-40-42
  • Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30 уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Аҳоли зич жойлашган 15 та ҳудудда 150 иш ўринга мўлжалланган тикув цехлари ташкил этилади

Ўзбекистон Президентининг 2019 йилнинг 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида қишлоқ жойларида хотин-қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида республиканинг барча туманларида босқичма-босқич енгил конструкцияли тикув цехларини ташкил этиш вазифаси топширилган эди.

 

Ушбу топшириқларини бажариш мақсадида барча туманлар ҳокимлари билан келишилган ҳолда, аҳоли зич жойлашган 15 та ҳудудларда 150 иш ўринга мўлжалланган тикув цехлари ташкил этилиши бўйича дислокация тайёрланди.

 

Вилоят ва туманлар дислокацияси ҳоким ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмиталари раислари, Халқ қабулхоналари раҳбарлари ҳамда Вилоят “Минтақавий пахта терминали” МЧЖ директори томонидан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳамда “Ўзпахтасаноат” АЖнинг Инвестиция бошқармасига тақдим этилганлигини маълум қиламиз.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech