• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Ҳарбий муассасаларда хизмат қилаётган хотин-қизлар учун тадбир уюштирилди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун байрам тадбири ташкил қилинди.

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Мудофаа вазирлиги тизимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони ижросини таъминлаш бўйича 2019 йилда ҳамкорликда амалга ошириладиган ишларнинг “Қўшма дастурига”га мувофиқ март ойи мобайнида ҳарбий қисм ва муассасаларда, ҳарбий шаҳарчаларда - Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали байрам ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари билан ўтказиладиган турли спорт мусобақалари юқори савияда ўтказилди.

Меҳнат фаолиятида кўплаб ютуқларга эришган аёллар билан бир қаторда Мудофаа вазирлигида намунали фаолият олиб борган, Ватанимиз сарҳадларининг мустаҳкамлиги йўлида фарзандларини Ватан ҳимоячилари қилиб тарбиялаган 4 нафар хотин-қизларимиз ҳам “Муътабар аёл” кўкрак нишонига сазовор бўлдилар.

Шунингдек, ҳарбий хизматчилар оила аъзоларини иш билан таъминлаш мақсадида ҳудудий шаҳар хокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда “Меҳнат ярмаркалари”, “Бўш иш ўринлари”каби тадбирлар ўтказилди.

Ҳарбий оилаларда маънавий-аҳлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштириш бўйича ҳудудий хотин-қизлар қўмиталари билан ҳамкорликда давра суҳбатлари, учрашув ва жонли мулоқотлар ўтказилди.

Жорий йилнинг 2 март куни Тошкент вилояти, Тўйтепа шаҳарчасида жойлашган ҳарбий қисмда янги тикув цехи очилди. Тадбирда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари М.Нурматова иштирок этиб, Республика Хотин-қизлар қўмитаси томонидан тикув цехида ўз фаолиятини бошлаган 7 нафар ҳарбий хизматчилар оила аъзоларига сўнгги русумдаги тикув машиналарини совға қилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech