• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Қашқадарё. Гимнастрада - 2019

Бугунги кунда Қашқадарё вилоятда хотин-қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, айниқса, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарғиботини амалга ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилда ўтказилган спорт хафлатиклари доирасида ўтказилган 3926 та спорт мусобақаларида 296450 нафар хотин-қизлар (айниқса, уй бекалари) иштирок этди.

20 август куни Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб 50 ёшдан юқори бўлган уй бекалари ҳамда 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Гимнастрада спорт фестивали бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Вилоят ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар гимнастика спорт мактабида ўтказилган фестивалда жами 180 нафар хотин-қизлар иштирок этиб, маҳоратларини намойиш этишди.

Ушбу спрот фестивалида ҳар бир туман-шаҳардан 6 нафар 50 ёшдан юқори ҳамда 6 нафар 10 ёшгача бўлган хотин-қизлар жами 12 нафардан иборат 15 та жамоа иштирок этди. Тадбир давомида ҳар бир шаҳар ва туман жамоаларининг мусиқавий чиқишлари кўриб чиқилиб, белгиланган Низом асосидаги номинациялар бўйича жамоаларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

 

Эслатиб ўтамиз, фестивал 20 — 22 август кунлари мамлакатимиз вилоятлари бўйлаб тўртта минтақага бўлинган ҳолда ўтказилади ҳамда 28 август куни бешинчи минтақа доирасида — Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бўлиб ўтади.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари
билан алоқалар хизмати

 
 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech