• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

АВВАЛ ДЕПУТАТ БЎЛГИМ ЙЎҚ ЭДИ...ЭНДИ ЭСА БЎЛМОҚЧИМАН!

 

Элмира Боситхонова бўлиши кутилаётган навбатдаги сайловларда аёлларнинг номзод сифатида, овоз берувчи сифатида ҳам фаол иштирок этишини таъминлаш, лавозимларда аёллар сонини орттириш юзасидан асосли йўналишларни кўрсатиб берди.

 

Тадбирда Сиёсий партиялар, экологик ҳаракат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлиги қай йўсинда ташкил этилиши, аёлларнинг сиёсий билимлари, сайловда иштирок этиш тартиблари борасидаги ўқувларни ташкил этиш бўйича муҳокамалар бўлди.

 

Президентимиз нутқида таъкидланган:

- Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари таркибида хотин-қизлар миқдори юқори палатада – 17 фоизга, қуйи палатада эса – 16 фоизга тушиб қолгани,

- Президентимиз томонидан айтилган ҳозирги кунда ҳар бир хотин-қиз демократик жараёнларнинг кузатувчиси эмас, балки фаол ва ташаббускор иштирокчисига айланмоғи кераклиги ҳақидаги фикр;

- “Юртимизда ўзининг ақл-заковати, чуқур билими, катта ҳаётий тажрибаси, фидокорона меҳнати, инсоний фазилатлари билан ҳаммага ўрнак ва намуна бўлиб келаётган опа-сингилларимиз бу йил сиёсий савияси етук, меҳнаткаш ва оқила аёлларимиз ўз салоҳиятини намоён этиб Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда депутат ва сенатор бўлиб сайлансалар, бундан давлатимиз ҳам, жамиятимиз ҳам фақат катта наф кўради” деган эзгу ниятлар тадбир иштирокчилари томонидан муҳокама қилинди.

Шу ўринда хоразмлик олима, фан доктори, профессор Гавҳар Дурдиева ўзининг  аёлларнинг сайлов жараёнлари ҳақидаги фикрлари танқидий ва салбий бўлганини, Давлатимиз раҳбарининг нутқи ва ушбу тадбир таъсирида эса энди яна  депутат бўлиш орзуси туғилганини билдирди.

Ростдан ҳам бугун  биз аёллар, ёш қизлар ижтимоий-сиёсий майдонда кузатувчи эмас, иштирокчи, етакчи бўлишимизнинг барча имкони бор. Келинг, бор имконларни ишга соламиз!

 

ШУНИНГДЕК...

Тадбир доирасида Урганч шаҳри ва туманидаги Аёллар реабилитация маркази, Аёллар маслаҳатхонаси, Қизлар саломатлиги маркази, Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази каби ижтимоий тузилмаларнинг фаолияти кўрлиб, Беш ташаббуснинг 5-йўналиши - аёлларни иш билан таъминлаш ва уларга кредитлар бериш ҳолатлари билан танишилди, ишни янада яхшилаш юзасидан  кўрсатма ва тавсиялар берилди.

 

Тадбирлар 6-июл куни  Қорақалпоғистонда давом этади.

 

Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech