• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

БАА Тадбиркор аёллар кенгаши аъзолари — Бухорода

Бухоро вилояти ҳокимлиги Хотин-қизлар қўмитасида Бирлашган Араб Амирликлари Президенти ҳузуридаги Бирлашган Араб Амирликлари Тадбиркор аёллар кенгаши президенти Фарида Абдулла Камбер Ал-Аватхи хоним бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашувда вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Феруза Ибрагимова меҳмонларни юртимизга ташрифи билан қутлаб, мамлакатимизда аёллар ҳақ-ҳуқуқи ва манфаатлари қонун билан кафолатлангани ҳамда бу устувор тамойил давлат сиёсати даражасида таъминлангани, хотин-қизлар давлат ва жамиятнинг барча жабҳасида фаол ҳамда ташаббускор қатламга айланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

 

Ўз навбатида, БАА Тадбиркор аёллар кенгаши президенти Фарида Абдулла Камбер Ал-Аватхи хоним ҳам кўҳна ва ҳамиша навқирон Бухорои шарифга амалга оширган ташрифидан мамнунлигини изҳор қилиб, юртимизда аёллар учун ижтимоий-иқтисодий йўналишларда жуда катта енгилликлар, шарт-шароитлар яратиб берилгани, айниқса, тадбиркорликда улар сафи тобора кенгайиб бораётганини эътироф этди. Давлатларимиз ўртасидаги дўстона ҳамкорлик, ишбилармонлик муҳитини янада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини билдирди.

 

Меҳмонлар вилоятда туризмни ривожлантириш бўйича қилинаётган ишлар, Bukhara city катта кўламдаги қурилиш лойиҳаси тақдимоти, қолаверса, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳалар билан танишдилар. Делегация аъзолари маҳаллий тадбиркор аёлларнинг бизнес лойиҳалар, тижорат фаолиятига оид саволларига атрофлича жавоб бердилар.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech