• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

БИЗНИНГ МАКТАБДА ЎҚИГАНЛАР!

“Халқаро қизлар куни” фақатгина қизлар байрами эмас. Бу байрам 7 ёшида ҳам, 17 ёшида ҳам, 30 ёки 40 ёшида ҳам ва ҳатто 50 ёш ёки 70 ёшида ҳам дугоналарига “Ҳой, қизлар”, “Қизлар, кетдикми?”, “Қизлар, қаердасизлар?” деб мурожаат қилувчи барча хотин-қизларнинг ҳам байрамига айланиб кетди.

 

Хусусан, сенатор, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси, тиббиёт фанлари доктори Эльмира Баситханова таҳсил олган Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги Олим Хўжаев номли маҳаллада жойлашган 157-сонли умумтаълим мактабида “Қадрлаган қадр топар” деб номланган маърифий учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Мактаб таълимини ривожлантириш биз учун буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур”, деган қимматли фикрлари бутун республикамизда мактаб — маҳалла — оила муносабатларини қадрият даражасига кўтариш жараёнини улкан ҳаракатга айлантиргани эътироф этилди.

 

Давра суҳбатида мактабни муқаддас даргоҳ деб билиш, устозларни қадрлаш, ота-оналар ва ўқитувчилар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни эъзозлаш ҳамда уларга амал қилиб яшаш, илм олишнинг муҳимлиги, қизларни мустақил ҳаётга тайёрлаш мезонлари борасида ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди.

 

Ўқувчилар ўзлари таҳсил олаётган мактабда ўқиб, бугунги кунда улкан натижаларга эришган шахсларни бирма-бир санаб бердилар ва “Бу инсонлар бизнинг мактабда ўқиганлар” деб айтиш уларга фахр бағишлаши билан бирга, янада яхшироқ таҳсил олиш, ўқиб-ўрганиш масъулиятини кучайтиришини таъкидладилар.

 

Ушбу мактабнинг педагогик жамоаси ёш авлодни ватанпарварлик ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, таълим соҳасини ислоҳ этишга қўшаётган ҳиссаси учун Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech