• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Бўка туманида “5 та ташаббус”нинг барчаси мужассамлашган янги лойиҳа эълон қилинди

Президент томонидан илгари сурилган 5 та ташаббуснинг барчаси мужассамлашган янги лойиҳа Бўка туманида эълон қилинди.

 

Мазкур лойиҳада кутубхона ҳамда китоб ўқиш учун сокин жойлар, кафелар, музқаймоқ дўконлари, кибер спорт ва компьютер ўйинлари учун махсус ареналар, Wi-Fi ҳудудлари, ёпиқ амфитеатр, болалар ўйингоҳи, воркаут ва бадан тарбия учун майдон, югуриш ва велосипед йўлакчалари, мини футбол майдони ҳамда бадминтон, стол тенниси ва бошқа спорт турлари билан шуғулланишга мўлжалланган универсал майдон, самокат, скейтборд ва роликлар ижараси учун дўконни ўз ичига олади.

 

Белгиланган вазифаларни республика бўйлаб сифатли амалга оширишда Тошкент вилояти Бўка туманида дастлабки тажриба амалиётлари бошланди. Бундан кўзланган мақсад мазкур концепция ва таклиф этилаётган ҳар бир лойиҳаларни амалиётда самарали қўллашдан иборат.

 

Ушбу лойиҳа ҳар ойда ўртача 6 минг нафар ўғил-қизни жалб қилиши мумкин.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech