• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Блогер Х.Худойбердиевнинг “Хотин-қизлар қўмитасига аёлларга оид 3 та амалий таклиф” сарлавҳали постига жавоб

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг экспертлари Сизнинг “Хотин-қизлар қўмитасига аёлларга оид 3 та амалий таклиф” сарлавҳали постингизда келтирилган фикрлар ва таклифлар билан танишиб чиқди.

 

Таклифларингиз, асосан, аёллар манфаатлари ва меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ бўлиб, бу сизнинг узоқ йиллар Касаба уюшмалари федерацияси тизимида яхшигина тажриба орттирганингизни кўрсатиб турибди.

 

Албатта, таклифларингизни Mолия вазирлигининг бугунги раҳбарияти, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, депутатларимиз ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганиб чиқиб, уларнинг қонуний ечимлари хусусидаги нуқтаи назаримизни билдирамиз.

 

Шунингдек, нафақат бозорларда, балки оммавий ахборот воситалари ва ҳатто, бугунги глобал информацион асрда интернет орқали ҳам Зулфияхоним шеърларини эшиттириш шоира шахси ҳамда ижодини ғоят эъзозлайдиган халқимиз ва аёлларимиз учун фойдадан холи эмаслигини таъкидлаймиз.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech