• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

БМТнинг сайловлар ўтказилишида ёрдам кўрсатиш бўйича мутахассиси Дан Малинович Қўмитага ташриф буюрди

Бугун Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситханова Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг сайловлар ўтказилишида ёрдам кўрсатиш бўйича мутахассиси Дан Малинович билан учрашди.


Қайд этиш ўринлики, хорижий давлат ва халқаро ташкилот кузатувчиларининг иштироки демократик сайловларни очиқ ва ошкора ўтказишнинг муҳим омили ҳисобланади.
Ўзаро мулоқотда сайловларнинг халқаро кузатуви бутун дунёда тан олиниб, демократик жараёнлар, умумэътироф этилган инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш, уларга риоя этилишини таъминлашнинг муҳим вазифаларидан бирига айлангани қайд этилди.


Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ушбу муҳим сиёсий жараёнга тайёргарлик олиб бориш, муносиб номзодларни саралаш, уларнинг сайловолди дастурини ишлаб чиқиш, курашларда ўз позицияларни тўлиқ ифодалаш кўникмасини, сайловдан сўнг ҳам халқ вакилларининг парламентдаги ўрнини янада мустаҳкамлашда жиддий киришган.


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг махсус вакиллари билан бўлиб ўтган навбатдаги мулоқот эса бу жараёнда хотин-қизларни сайловолди муҳити ва уларга тайёргарлик жараёни, мамлакатда эркин ва демократик сайловлар ўтказилишини таъминлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларни чуқур ўрганишда муҳим асос бўлади.


Шунингдек, учрашувда муҳим сиёсий тадбирда Қўмита томонидан олиб борилаётган ишлар, мамлакатимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётида аёлларнинг ўрни ва нуфузини мустаҳкамлаш, сиёсий партиялар сафига билимли, ташаббускор ва ташкилотчи аёлларни жалб этиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида шу кунгача олиб борилган ишлар ҳақида тўлақонли тушунча берилди.


Мулоқотларда нафақат номзод аёллар, балки сайловчи ҳамда сайлов комиссия аъзоларидан иборат хотин-қизларни бу жараёндаги фаоллигини ошириш, билимларини юксалтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди ва келгуси ишлар белгиланди.


Бўлажак сайлов аввалги сайловлардан тубдан фарқ қилади. Бу жараён бошлангунича ҳар бир сайловчи ўз ҳуқуқларини чуқурроқ билиб борса, сайловнинг қонуний асосда ўтишига ҳисса қўшади.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech