• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Бошланғич ташкилотлар фаолияти яна жонланади

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Баситханова Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва хотин-қизлар қўмитаси жойлардаги бўлинмаларининг фаолиятини тизимли ташкил этиш бўйича берилган топшириқларни жойида бажариш мақсадида шу кунларда Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.

 

Кеча Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситханова ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ибрагимова иштирокида Беруний туманидаги “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 59-умумтаълим мактабида семинар бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилада маънавий муҳитни соғломлаштиришда амалга оширилиши лозим бўлган долзарб масалалар юзасидан топшириқлар берилиб, ҳар бир маҳаллада 30 нафар аёлдан иборат 5 та гуруҳни тузган ҳолда, уларнинг уйма-уй юришини таъминлаш орқали хотин-қизлар ва уларнинг оилаларидаги муаммоларни жамоат ташкилотлари ҳамда маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ўрганиб, ҳал этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

 

Бундан ташқари, Хотин-қизлар қўмитасининг маҳалладаги бошланғич ташкилоти қайта ташкил этилиши ва уларнинг ишини фаоллаштириш, ҳар шанба куни ХҚҚ бошланғич ташкилотининг таҳлилий соатини ўтказиш, МФЙ мутахассиси орқали МФЙ Кенгаши билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, бошланғич ташкилот таркибига 30 кишидан иборат энг фаол бўлган обрўли аёллар, уй бекалари, шифокорлар, ўқитувчилар, отинойилар, тадбиркорлар ҳамда олималар киритилиши лозимлиги тушунтирилди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech