• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

“Бугунги кун аёлининг жамиятдаги ўрни” мавзусида анжуман ташкил қилинди

Жорий йилнинг 12 апрель куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Бугунги кун аёлининг жамиятдаги ўрни” мавзусида анжуман ўтказилди.

 

Тадбир Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар вазирлиги қошидаги Жахон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ҳаво Хужумидан Мудофаа ва Ҳарбий ҳаво Қўшинлари қўмондонлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқарув Академияси ҳамкорлигида

 

Сиёсатчи, раҳбар, олима ва фаол хотин-қизлар, ёш талабалар иштирок этадган мазкур тадбирда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш юзасидан яратилаётган шароитлар ва бу борада қабул қилинаётган қонунлар ижроси, шунингдек, ёш қизларни мустақил ҳаётга ва касбга тайёрлаш, раҳбар ҳамда дипломат аёллар сонини кўпайтириш юзасидан олдимизда турган вазифалар муҳокама қилинди.

 

Бундай анжуманлар юртимизда хотин-қизларнинг салоҳиятини янада ривожлантириш, сиёсатчи, раҳбар ва жамоат арбоблари сифатида ўзларини намоён қилишлари учун шароит яратиш ҳамда мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ахборот ва мафкуравий ислоҳотлар жараёнида хотин-қизларнинг иштирокини кенгайтиришга хизмат қилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech