• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Бухоро шаҳридаги “Нафис” спорт мажмуасида Гимнастрада фестивали бўлиб ўтди

Бугун, 21 август куни Бухоро шаҳри марказидаги “Нафис” спорт мажмуасида ташкил қилинган Гимнастрада фестивалида 60 нафардан ортиқ жажжи қиз, шунингдек, табаррук 50 ёшдан ошган 130 га яқин аёллар ўзлари тайёрлаган машқлар композицияси билан иштирок этдилар.

Мусобақада жамоавий ва якка кўринишларда тайёрланган композициялар ижро маҳорати, рақс ва бадиий гимнастика, албатта, артистлик унсурлари ҳайъат аъзолари томонидан баҳолаб борилди.

Мусобақа якунида бир қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech