• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Бухоро вилояти Қоракўл туманида бир кунда 240 нафар аёлнинг бандлиги таъминланди

Бухоро вилояти Қоракўл туманида “Қоракўл чеварлари” тикув корхонаси масъулияти чекланган жамият сифатида иш бошлади.

 

“Хўжалар” маҳалласи ҳудудида ишга тушган мазкур лойиҳага 2,5 млрд сўм маблағ сарфланди. Замонавий дастгоҳлар билан жиҳозланган цехда мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари, ташкилот, корхоналар учун махсус кийимлар тикиш билан бир қаторда аҳоли ва бозор талабидан келиб чикиб кенг ассортиментдаги кийим-кечаклар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шунингдек, ички бозор учун ҳам маҳсулот етказиб берилади. Корхона ишга тушиши муносабати билан 120 нафар аёлнинг бандлиги таъминланди.

 

Ҳудди шу куни Пешку туманида яна бир "Пешку чеварлари" тикув фабрикаси ишга туширилди. Унинг ишга тушиши билан яна 120 нафар аёлнинг бандлиги таъминланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech