• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Бухоро вилоятида алимент тўловларини ундириш ва нотинч оилалар муаммоларини ҳал қилиш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда

13 сентябрь куни Бухоро вилояти прокурори сектори биносида вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида оилалар ўртасидаги келишмовчиликларнинг олдини олиш ҳамда алимент тўловларини ундиришдаги муаммоларни бартараф этишга йўналтирилган тадбир бўлиб ўтди.

 

Мазкур тадбирда шаҳар ва туманлардан жами 15 та нотинч оила рўйхати шакллантирилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича амалий иш олиб борилди. Бинобарин, ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш, ишсизлик оқибатида оилалардаги келишмовчиликларнинг олдини олиш, алимент ундириш сингари масалалар кўриб чиқилди.

 

Кўп йиллар давомида алимент тўловидан бош тортиб юрган фуқаролар билан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилиб, Когон шаҳри, Бухоро, Вобкент ҳамда Қоровулбозор туманларидан келган фуқаролардан алимент  тўловларини ундириш чоралари кўрилди.

 

Тадбирда Бухоро давлат университети психологлари томонидан оилавий низолар юзасидан ҳар бир оила билан алоҳида психологик суҳбатлар ўтказилди. Эътироф этиш керакки, ана шундай суҳбатлар натижасида Жондор туманидан келган оила ярашишга қарор қилди.

 

Шу билан бирга, Пешку, Вобкент, Шофиркон ва Қоракўл туманларидан келган фуқароларнинг мурожаатига асосан, вилоят бандлик бош бошқармаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда уларни ишга жойлаштириш масалалари бўйича чоралар кўрилди.

 

Қолаверса, тадбирда қатнашган вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, МИБ Бухоро вилояти бошқармаси ва вилоят прокуратураси мутасаддилари муаммоли оилалар аъзолари берган саволларга амалдаги қонунчилик мезонлари асосида батафсил жавоб қайтаришди ҳамда тегишли тартибда тушунтириш ишларини олиб боришди.

 

Айтиш керакки, мазкур тадбир турли сабабларга кўра юзага келаётган ажримларнинг олдини олиш, ишсизлик туфайли оилаларда келиб чиқаётган можаро ва келишмовчиликларга, баъзи оилаларда фарзандлар тарбиясига суст эътиборга барҳам бериш, алиментдан бир неча йиллик қарздорликларни сўндириш чораларини кўриш орқали айрим фуқароларни қамоқдан сақлаб қолиш, оилавий келишмовчиликлар боис қаттиқ тушкунликка тушган оналар ва болаларга психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида ўтказилди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech