• Телефон:+998 (71) 239-40-42
  • Манзил: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 30 уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Давлат бошқаруви академиясида Зулфияхоним қизлари билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Зулфияхоним қизлари сафига 2019 йилда қўшилган иқтидор соҳибалари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда турли вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотларининг вакиллари, хотин-қизлар қўмиталарининг фаоллари, маънавият тарғиботчилари, ўқувчи ва талаба қизлар иштирок этди.

 

Мазкур тадбир аввалида иштирокчилар пойтахтимизнинг Миллий боғ ҳудудидаги Адиблар хиёбонида Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхоним Исроилова ҳайкали пойига гуллар қўйди. Таниқли ёзувчи ва шоирлар билан бўлиб ўтган учрашувда қизлар мамлакатимизда миллий адабиётни равнақ топтириш, маданият ва санъат соҳаларини жадал ривожлантириш, ёш истеъдодлар парвозини бундан-да юксалтириш, уларнинг ижодини халқимизга яқиндан таништириш борасидаги амалий ишларнинг мазмун-моҳияти билан атрофлича танишди.

 

Учрашувда иқтидорли қизларга бадиий-ўқув адабиётларидан иборат эсдалик совғалари топширилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech