• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Давлат органлари раҳбарлари лавозимига кадрлар захирасини шакллантиришда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигига риоя этилади

Олий Мажлис Сенати йигирма биринчи ялпи мажлисида “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўриб чиқилди.

 

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш кафолатлари соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссиясининг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги ваколатлари бўйича атрофлича маълумот берилди.

 

 

Хусусан, Қонуннинг Давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш бўйича 16-моддаси сенаторлар томонидан эътироф этилди.

 

 

Унга кўра, эндиликда давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш орқали давлат бошқарувида турли жинсдаги шахсларнинг иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратилиши кафолатланади.

 

Давлат хотин-қизларга эркаклар билан тенг шароитларда ва ҳеч бир камситишсиз халқаро миқёсда давлатнинг вакили бўлиш ҳамда халқаро ташкилотлар ишида иштирок этиш имкониятини таъминлаш учун тегишли чора-тадбирлар кўради. Давлат органлари раҳбари лавозимига кадрлар захирасини шакллантиришда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигига риоя этилиши зарур.

 

 

Давлат органларининг раҳбарлари, тегишли мансабдор шахслар хотин-қизлар ва эркакларни давлат хизматига қабул қилишда тенг ҳуқуқлиликни уларнинг қобилияти ва касбий тайёргарлигига мувофиқ таъминлаши шарт.

 

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Манба: ЎзА

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech