• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Элмира Баситханова Ҳиндистон савдо-саноат палатаси Федерацияси аёллар ташкилоти раҳбари Х.К.Талварни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитасии раиси Э.Баситханова Ҳиндистон савдо-саноат палатаси Федерацияси аёллар ташкилоти раҳбари Х.К.Талварни қабул қилди.

 

 

Учрашув икки томоннинг фаолияти билан яқиндан танишувга оид фикр-мулоҳазалардан бошланди. Э.Баситханова Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг мамлакатда аёлларнинг турли йўналишларда фаолият олиб боришлари учун яратилаётган шарт-шароитлар хусусида тўхталиб ўтди. Айниқса, аёлларнинг меҳнат қилиш соҳасида миллий қонунчилигимиздаги ўзгаришлар хусусида фикр билдирди.

 

 

Шунингдек, аёлларнинг сўнгги йилларда хотин-қизларнинг давлат бошқаруви, вакиллик органлари, тадбиркорлик ва бизнес соҳасидаги, шунингдек, жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётининг бошқа тармоқларидаги иштироки ҳақида маълумот бериб ўтилди. Ўз навбатида Х.К.Тальвар ўзи фаолият олиб бораётган ташкилот ҳақида фикрлар билдирди.

 

 

Шунингдек, Хотин-қизлар қўмитасининг ташкилий тузилмаси, ўрнатилган халқаро ҳамкорлик алоқалари тўғрисидаги  ўзининг қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоб олди.

 

 

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштироки, иш билан бандлиги ҳамда тадбиркорлик, ахборот технологияларига оид фаолияти юзасидан фикрлар алмашинилди.

        

 Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech