• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси вакиллари билан учрашув

9 июль куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси вакилларини қабул қилди.

 


Учрашувдан асосий мақсад – декабрь ойида бўлиб ўтадиган Олий Мажлисга сайловларга тайёргарлик ва унда аёлларнинг иштироки масалалари бўлди. Сухбат давомида бугунги кунда аёлларнинг мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий хаётида тутган ўрни, уларнинг сайлов жараёнларидаги иштироки динамикаси хусусида батафсил маълумот берилди.

 


Шунингдек, мамлакатимизнинг ижтимоий қиёфасида аёллар муҳим ўрин тутаётганлиги, уларнинг барча соҳаларда кенг имкониятлар билан фаолият олиб бораётганлиги таъкидланди. Бу эса сўнгги йилларда мамлакатимизда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси эканлиги айтиб ўтилди. Мазкур йилда бўлиб ўтадиган сайов жараёнлари ва унда хотин-қизларнинг иштирокида сезиларли ўзгаришлар кутилаётганлигига урғу бериб ўтилди.

 

Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech