• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Фуқаролар такрорий мурожаатлари юзасидан қўмита раисининг қабули бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси биносида Қўмита раиси Э.Баситханованинг фуқаролар такрорий мурожаатлари юзасидан қабули бўлиб ўтди.

 

Мазкур қабулда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа ҳамкор ташкилотларнинг раҳбар ўринбосари даражасидаги вакиллари қатнашди. Қабул жараёнида аҳолидан муқаддам қабул қилинган мурожаатлар ечими таҳлил қилиниб, келгуси режалар тузиб олинди. Шунингдек, янги мурожаатлар бўйича ҳам иш олиб борилди.

 

Тадбирда муаммолар синчиклаб ўрганилиб, аксарият аёлларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, суд жараёнида иштирок этиши кутилаётган хотин-қизларга қўмита томонидан ҳар томонлама ёрдам берилишига келишиб олинди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech