• Телефон:+99871 239-40-42
  • Манзил: Мирзо Улуғбек тум., Мирзакалон Исмоилий к. 1Г-уй
  • Ишонч телефони: 1146
  • Иш кунлари: Душанба-Жума, 9:00-18:00
Меню

Гимнастрада — байрамга муносиб шодиёна

Бугун Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси остида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Юнусобод туманидаги Гимнастика бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 50 ёшдан юқори бўлган уй бекалари ҳамда 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида “Гимнастрада”спорт фестивали бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан умумий 33 та жамоа иштирок этди.

 

“Гимнастрада” спорт тури бўйича фестивал 2006 йилдан бери ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинмоқда. 2014 йилдан янги йўналиш, яъни 50 ёшдан юқори бўлган уй бекалари ҳамда 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида мусобақалар ўтказишга киришилди.

 

Мусобақадан кўзланган асосий мақсад — соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ҳаётга татбиқ этиш, хотин-қизларни жисмоний тарбия ҳамда спортга кенг жалб қилиш орқали оналар соғлиғини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни вояга етказишга ҳисса қўшиш, аҳолига, айниқса аёлларнинг ўз соғлиғига нисбатан масъулиятини кучайтириш ҳамда оммавий спорт турларини янада ривожлантиришдан иборат.

 

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Гимнастика федерацияси ҳамкорлигида ёшларни, хусусан, қизларни соғлом ҳаёт тарзи сари етаклаш борасида фаол ишлар амалга оширилмоқда.

 

Бу йил янги киритилган йўналиш бўйича “Гимнастрада” спорт фестивали республикамизнинг барча ҳудудида ўтказилиб, жами 200 та жамоа таркибида 50 ёшдан юқори бўлган уй бекалари ҳамда 10 ёшгача бўлган қизлардан иборат 2 минг 400 нафар иштирокчи қатнашди.

 

Жойларда ўтказилган “Гимнастрада” спорт фестивали иштирокчилари турли номинациялар бўйича Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг қимматбаҳо совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар.

 

Кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтган фестиваль натижаларига кўра, 33 та жамоа 33 та номинация бўйича Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг дипломи ҳамда қимматбаҳо совғалар билан муносиб тақдирланди. Энг маҳоратли 3 та жамоа — Бекобод шаҳри жамоаси, Шайхонтоҳур тумани жамоаси ва Чирчиқ шаҳри жамоаси турнирнинг юқори поғоналаридан жой олди.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech